«Ўзгидромет» 11 декабрь, жума куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража совуқ, кундузи 2—4 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10—15 даража совуқ, кундузи 4—9 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7—12 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» ҳафта давомида ва декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)