• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ёзги кафелар ва кўчма расталарни тартибга солиш режалаштирилмоқда

    Давлат солиқ қўмитаси «Умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари ишлаши, шунингдек, кўчма савдони амалга ошириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳужжат билан 2021 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда K-SAVDO автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга ошириш таклиф этилган. Мазкур тизим кўчма савдо объектларини рўйхатдан ўтказиш учун буюртма бериш, аҳоли пунктининг интерактив харитасига киритилган кўчма савдо жойларининг схемаларига мувофиқ электрон аукционларни амалга ошириш, рўйхатга олиш учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек, пул маблағларини қайтариш имконини беради.

    Қарор низомида таъкидланишича, умумий овқатланиш корхоналарининг мавсумий кафелари — капитал қурилиш объекти бўлмаган ва уни жойлаштириш учун стационар жойдан 5 метрдан ошмайдиган масофада жойлашган, овқатланиш ва дам олиши пайтида истеъмолчиларга қўшимча хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, тасдиқланган талабларга мувофиқ жиҳозланган, қурилишга рухсат олиш талаб қилинмайдиган, умумий овқатланиш корхоналари томонидан хизмат кўрсатувчи бино ёки иншоотлар ҳисобланади.

    Ҳужжат билан умумий овқатланиш корхоналарида мавсумий кафеларни 1 апрелдан 1 ноябргача бўлган вақт оралиғида жойлаштириш, мавсумий кафени ўрнатиш — 15 март кунигача, мавсумий кафени қисмларга ажратиш (демонтаж) қилиш — 15 ноябрдан кечиктирмай амалга ошириш таклиф этилмоқда. Мавсумий кафенинг майдони у жойлашган стационар овқатланиш корхонаси майдонидан ошмаслиги керак.

    Мавсумий кафени асфальтланмаган (муҳрланмаган) юзалар устига, ўт қоплами ёки майсазор устига жойлаштириш фақат технологик майдонча ўрнатилган тақдирда амалга оширилади.

    Мавсумий кафеларни жойлаштиришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:

    • макет томонидан белгиланган чегаралардан ташқарида;
    • метронинг техник воситаларидан 25 метрлик масофада;
    • метронинг станциялари ва пиёдалар ўтиш жойларидан 25 метрлик масофада;
    • биноларнинг аркларида, гулзорларда, ўйин майдончаларида (болалар, дам олиш, спорт, шаҳар транспорт парклари учун);
    • турар жой бўлмаган биноларнинг биринчи қаватларидан юқорида жойлашган ва алоҳида кириш жойи бўлмаган стационар овқатланиш корхоналари бўлган ер участкаларида;
    • шаҳар бўйлаб йўловчилар транспортининг тўхташ жойларида;
    • пиёдаларнинг ерости ва ерусти ўтиш жойларидан 5 метрли зонада;
    • турар жой биноларининг томларида ҳамда уларга ўрнатилган ва бириктирилган биноларда.
    Бундан ташқари, мавсумий кафеларни жиҳозлашда қуйидагиларга рухсат этилмайди:
    • ғишт, қурилиш блоклари ва плиталар, монолит бетон, темир-бетон, пўлат профилли плиталар, баннер матодан фойдаланиш;
    • ерости коммунал хўжаликларини ётқизиш ва капитал характердаги қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш;
    • ойна ва эшик блоклари (рамка ойналар), қаттиқ металл панеллар, тармоқ панели ва ойналар ёрдамида ускуналар элементлари орасидаги оралиқни тўлдириш (алюмин профилдан ясалган, енгил кўчма конструкция бундан мустасно);
    • кафе ускуналари ва айвон элементларини кафель, металл, шунингдек, том ёпиш материаллари, асбест-цемент қоришмаларидан фойдаланиш.
    Кўчма савдони амалга оширишнинг мажбурий талаблари ва шартлари қуйидагилардан иборат:
    • чакана савдо соҳасида қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилиш;
    • назорат-касса машиналари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассалар ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминалининг мавжудлиги. Ушбу талаб савдо автоматларига нисбатан татбиқ этилмайди;
    • кўчма савдо объектлари яқинида маиший чиқиндиларни йиғиш учун чиқинди қутиларини ўрнатиш;
    • товарларни кўчма савдо объектлари орқали ва рўйхатдан ўтилган жойда сотиш.
    Қарор лойиҳасининг муҳокамаси 24 декабрга қадар давом этади.

    Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 20 июль куни коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун аҳоли, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармони билан Ўзбекистонда 2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналарига ёзги террасаларни сақлаб қолишга рухсат берилган эди.

    Мавзуга доир: Тошкент марказидаги кафе ва ресторанларнинг ноқонуний қўшимча қурилмалари олиб ташланмоқда

    10.12.2020, 13:58   Изоҳ (0)   36329
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хатирчида ҳокимни судга берган фермер вафот этди. Марҳумнинг қариндошлари ушбу ўлимни шубҳали деб ҳисобламоқда

    10.12.2020, 13:37

    Ўзбекистонда алимент тўламаганлар автотранспорт бошқариш ҳуқуқидан вақтинча маҳрум қилиниши таклиф этилди

    10.12.2020, 13:12

    Ўзбекистонда талабларни бажармаган газ қуйиш шохобчалари ўчирилиши маълум қилинди

    10.12.2020, 12:23

    Тошкент кўчаларида пайдо бўлган кўчма камералар бўйича изоҳ берилди

    10.12.2020, 11:10

    Бухородаги яна бир туман аҳолиси газ йўқлиги сабаб йўлни тўсиб қўйди

    10.12.2020, 10:17

    Андижондаги «дом»да газ портлади. Уч киши касалхонага ётқизилган, бир неча хонадон жиддий зарар кўрган

    10.12.2020, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.