Россияда президент сайловлари шу ҳафта охирида ўтказилса, фуқароларнинг 39 фоизи унга овоз беришга тайёр бўлар эди. Бу ҳақда «Левада» маркази томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Путиннинг рейтинги 1 йил аввалги ҳолатида қолган. Маълумот учун, 2019 йил декабрь ойида россияликларнинг 38 фоизи Путин учун овоз беришга тайёр эди.
Таъкидланишича, Путин ҳақидаги сўровда энг оммабоп бўлган кейинги жавоблар «Мен унга овоз бермаган бўлардим» (24 фоиз) ва «Кимга овоз беришни билмайман» (16 фоиз) бўлган.
Очиқ оммавий ахборот воситаларининг эътиборини тортадиган сўровноманинг яна бир хусусияти — ёш гуруҳларидаги Путинга бўлган муносабатнинг ўзгариши. Шундай қилиб, йил давомида Путинга овоз беришга тайёр бўлган 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган сайловчиларнинг улуши 36 фоиздан 20 фоизгача камайди. Аксинча, 40 ёшдан 54 ёшгача бўлган одамлар орасида амалдаги президентга хайрихоҳлик 31 фоиздан 39 фоизгача ўсди.
Шунингдек, 25 дан 39 ёшгача ва ёши 55 дан ошган ёш гуруҳларининг Путинга бўлган муносабати бўйича барқарор кўрсаткич кўрсатган. Бир йил олдинги каби мос равишда уларнинг 30 ва 51 фоизи Путин учун овоз беришга тайёр.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)