Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

9 декабрь куни Фарғона шаҳрида Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Артём Новиков ва Ўзбекистон бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Сардор Умурзоқов ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати.

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

Унда томонлар устав капитали 50 миллион долларга тенг бўлган қирғиз—ўзбек инвестицион жамғармасини ташкил қилишга ва божхона соҳасини ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ шакллантиришга келишиб олишди.

Маълум қилинишича, учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Йўл харитасини имзолаш тўғрисида, бундан ташқари, 25 декабрга қадар ҳамкорликдаги инвестицион лойиҳалар ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга доир масалаларни кўриб чиқишга келишувларга эришган.

Шунингдек, учрашувда савдо-сотиқни кенгайтириш ва савдо даражасини ошириш учун икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва транзит ҳамкорлигини фаоллаштириш ва уларнинг транзит салоҳиятидан ўзаро манфаатли фойдаланишга эътибор бериш каби масалалар кўриб чиқилган.

2020 йилнинг ўтган ўн ойи давомида Қирғизистон ташқи савдо айланмаси 736,3 миллион долларни ташкил этган, унинг экспортдаги улуши 622,4 миллион долларга тенг бўлса, импорт — 113,9 миллион долларни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5—6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши хабар берилган эди. 5 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Руслан Казакбаев билан учрашиб, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-коммуникация, сув хўжалиги ва маданий-гуманитар соҳаларида Ўзбекистон–Қирғизистон ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова