Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2020 йилнинг энг яхшиларини аниқлашда давом этади.
Федерация талқинига кўра, «Манчестер Сити» клуби ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне йилнинг энг яхши плеймейкери деб топилди.
2019/20 йилги мавсумда 29 ёшли футболчи Премьер Лигада 35 ўйин ўтказиб, 13 гол (иккитаси пенальтидан) ва 21 та голли узатмага муаллиф бўлди. Жорий мавсумда Кевин Англия чемпионатининг 9 ўйинида иккита гол урди ва олтита ассист амалга оширди.
Мавзуга доир:
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)