• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 25 фоизгача ошириши мумкин

    Ўзбекистон 2030 йилга қадар қайта тикланадиган энергия (ҚТЭ) манбалари улушини 25 фоизгача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларга таяниб «Kun.uz» хабар берди.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Қайд этилишича, бугун мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси умумий ҳажмида қайта тикланадиган энергия манбаларининг улуши 10 фоизни ташкил этади, қолган 90 фоизи анъанавий манбалардан ишлаб чиқарилмоқда.

    «Республикада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг янги йўналишларини жорий қилиш мақсадига эришиш учун қайта тикланадиган манбаларнинг шамол ва қуёш энергияси каби устувор турларидан фойдаланиш имкониятини берадиган технологияларни ўзлаштириш, уларни амалиётда қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Шамол энергетикаси бўйича етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра, Ўзбекистон географик жойлашуви ва иқлим шароити боис ушбу йўналишда улкан салоҳиятга эга.

    Ўзбекистон ҚТЭ йўналишини изчил ривожлантириш мақсадида шамол генераторларини бунёд этиш, улардан фойдаланиш бўйича рақобатбардош шартларни таклиф қилаётган йирик компаниялар билан музокаралар олиб бормоқда», — дейилади маълумотда.

    2020 йил 8 июнь куни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва БААнинг Masdar компанияси ўртасида инвестициявий шартнома имзоланди. Мазкур ҳужжатга кўра, БАА компанияси Навоий вилоятида шамол электр станциясини (ШЭС) лойиҳалаштириш, молиялаштириш, қуриш ва ундан фойдаланишни таъминлайди.

    Бу Masdar томонидан республикада амалга оширилаётган иккинчи йирик лойиҳа. Ўтган йил октябрь ойида компания давлат-хусусий шериклик асосида Навоий вилоятида 100 МВт қувватга эга қуёш электр станциясини қуриш бўйича тендерда ғолиб чиққан. Лойиҳа бўйича тегишли келишувлар 2020 йил январь ойида имзоланган.

    «Энергетика вазирлиги мутахассислари Ўзбекистонда шамол электр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш лойиҳасини амалга ошириш 600 миллион доллардан ортиқ миқдордаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда 1,3 мингта янги иш ўрни яратиш имкониятини беришини таъкидламоқда.

    Электр станциянинг фойдаланишга топширилиши йилига 1,8 гВт/соат миқдорида арзон электр энергияси ишлаб чиқариш ҳисобига республиканинг энергетика балансини диверсификация қилиш ва мустаҳкамлашга имкон беради. Бу 500 мингдан зиёд уй хўжалигининг эҳтиёжини қоплайди дегани.

    Замонавий ҚТЭ технологияларини жорий этиш электр энергиясини ишлаб чиқаришда ишлатиладиган табиий газ ҳажмини йилига 175 миллион куб метргача камайтириш имкониятини тақдим этади. Бу, шунингдек, тежаб қолинган энергия ресурслари бошқа эҳтиёжларга йўналтирилади, атмосферага чиқариладиган карбонат ангидрид сезиларли даражада (йилига 1,1 миллион тонна) камайтирилади, дегани», — дейилади вазирлик маълумотида.

    Қайд этилишича, янги объектни қуриш ишларини 2021 йил охирига қадар бошлаш кўзда тутилмоқда. 2023 йил апрель ойида ишлаб чиқариш қувватларининг биринчи босқичи (250 мегаваттгача) ва 2024 йил охирига қадар барча қувватларни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

    Сентябрь ойида Masdar компанияси Навоий вилояти Томди туманида шамол салоҳиятини ўрганиш учун тўртта метеорологик устун ўрнатганди. Бу вилоятда 500 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳасини амалга оширишнинг навбатдаги босқичи бўлган.

    «Келажакдаги шамол электр станциясининг қурилиш майдонида шамол салоҳиятини ўрганиш натижалари лойиҳанинг техник-иқтисодий ва молиявий асослаш ишларини якунлашга имкон беради. Бу, ўз навбатида, халқаро молия институтлари билан кредит шартномалари тузиш учун асос бўлади», — дейилади хабарда.

    Аввалроқ Ўзбекистоннинг узоқ ҳудудларини кичик қуёш электр станциялари ёрдамида сув ва электр энергияси билан таъминлаш режалаштирилаётгани, мамлакатда ўн йил ичида умумий қуввати 5 минг мегаватт бўлган қуёш электр станциялари қурилиши ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун рухсатнома шарт эмас, бунинг учун солиқ тўланмайди — Энергетика вазирлиги

    07.12.2020, 17:50   Изоҳ (0)   15065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда 1,5 ёшли боласини 17 минг долларга сотган онага ҳукм ўқилди

    07.12.2020, 17:26

    Наманган, Навоий ва Самарқандда сайёр кассалар томонидан пенсия тўловларини кеч тўлаш ҳолатлари аниқланди

    07.12.2020, 17:02

    Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди

    07.12.2020, 16:49

    Тошкентдаги баъзи автобус йўналишларига ўзгартиришлар киритилиб, янгилари ташкил этилди

    07.12.2020, 15:26

    Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчи Артём Новиков Фарғонага ташриф буюради

    07.12.2020, 15:04

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 8 декабрь куни қор ёғади

    07.12.2020, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.