«Ўзгидромет» 8 декабрь, сешанба куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон бир оз қор ёғади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—6 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15—20 даража совуқ, кундузи 3—8 даража совуқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 3 даража совуқ—2 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғади, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, айрим жойларда 15—20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8—13 даража совуқ, кундузи 1—6 даража совуқ бўлади.
Аввалроқ «Ўзгидромет» синоптиклари декабрь ойида кутилаётган об-ҳаво прогнозини эълон қилганди.
Изоҳ (0)