«Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола мураббий сифати 700-ўйинини ўтказди.
Каталониялик мутахассис ушбу кўрсаткични Премьер Лига доирасида «Фулҳэм»га қарши кечган баҳсда (2:0) қайд этди.
Мазкур ўйинларда Гвардиола жамоалари 507 та ғалаба қайд этган (72,4%), 111 марта дуранг ўйнаган (15,9%) ва 82 бор мағлуб бўлган (11,7%). Тўплар нисбати — 1766:573.
Гвардиола «шаҳарликлар»дан ташқари «Барселона Б» (ғалаба улуши — 67%), «Барселона» (72%) ва «Бавария» (75%) жамоаларини бошқариб борган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)