Футбол бўйича Италия А Сериясининг 10-турида «Ювентус» 5 декабрь, шанба куни «Торино»га қарши баҳс олиб борди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Ювентус» А Серия 2020/21 йилги мавсумида ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Жамоа бешта ўйинда ғалаба қайд этган бўлса, яна бештасида дуранг ўйнади.
Шу тариқа Андреа Пирло А Сериядаги дастлабки 10 та ўйинида мағлубиятга учрамаган сўнгги 26 йил ичидаги илк мураббийга айланди (кўрсаткич 1994/95 йилги мавсумдан буён ҳисоблаб келинади). Бу ҳақда Opta хабар қилди.
«Ювентус» 20 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 3-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)