АҚШнинг Арлингтон шаҳрида (Техас штати) 5 декабрь, шанба куни (Тошкент вақти билан 6 декабрь тонгида) профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Асосий жанг профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) IBF ва WBC камарлари соҳиби Эррол Спенс (27-0, 21 КО) ҳамда даъвогар, икки вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони Дэнни Гарсия (36-3, 21 КО) ўртасида кечди.
Жанг тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳакамларнинг якдил хулосасига кўра Эррол Спенс тўқнашувни ўз фойдасига ҳал этди — 116:112, 116:112, 117:111.
Шу тариқа Спенс Гарсияга қарши жангда ўз камарларини ҳимоя қилди ва мағлубиятсиз юришини давом эттирди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида (-66,6 кг) ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ҳам фаолият олиб боради. Қудратилло айни дамда IBF йўналишида чемпионга қарши жанг учун мажбурий даъвогар ҳисобланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)