• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Роналду, Месси, Пеле, Дрогба ва Бекҳэм. Жиддий касалликларни енгиб ўтган таниқли футболчилар

    Футбол мухлислари майдонда югуриб юрган бақувват ва кучли ўйинчиларни кўради ва уларни ҳар доим шундай бўлган деб ўйлайди. Бироқ чарм тўп усталари орасида шундай футболчилар борки, улар ўтмишда нафақат оддий инсон, балки анчайин жиддий бўлган касалликларни ҳам бошдан ўтказган. Қуйида айнан мана шундай иродали юлдуз футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Лионель Месси

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Қўлга киритилган «Олтин тўп»лар сони (6 та) бўйича рекордчи ватани Аргентинада оддий чой сотувчиси бўлиб ўтиб кетиши, футбол эса у каби даҳодан мосуво бўлиши мумкин эди. Гап шундаки, Лео соматотропин (ўсиш) гормони етишмаслигидан азият чекарди, даъволаш курси эса ойига 900 доллар турарди. Айнан шундай вазиятда Мессига омад кулиб боқади: унинг нечоғлик истеъдодли эканини каталониялик скаутлар пайқаб қолади ва унинг отасини фарзандини Барселонага кўрикка олиб келишга кўндиради. Ёш болакайнинг қобилияти клуб мутасаддиларида шунчалик яхши таассурот қолдирдики, улар Мессининг даволанишига ҳомийлик қилишни ўз зиммасига олади (йилига 90 минг евро). Шу тариқа аргентиналикнинг бўйи 169 сантиметргача, ўзи эса дунёнинг энг яхши футболчиси мақомигача ўсади.

    Криштиану Роналду

    Фото: Goal

    Фото: Goal

    Роналду 15 ёшдалигида шифокорлар уни уч-тўрт ойга футболни унутишга мажбур қилади: оғир жисмоний юкламалар оқибатида тахикардия (юрак билан боғлиқ муаммолар) юзага келади.

    «Шукрки, касаллик енгил босқичда ўтди. У жарроҳлик амалиётига эҳтиёж сезмади. Касаллик билан лазер ёрдамида курашилди», –  деганди Роналдунинг «Спортинг» академиясидаги мураббийи Луис Мартинес. Бугунги кунда эса Криштиану нафақат яхши тўпурар, балки дунёнинг энг кучли атлети ҳамдир. «Олтин тўп»ни қўлга киритиш борасида эса у фақатгина Лионель Мессидан (Роналду 5 марта мазкур совринни ўзиники қилган) орқада, холос.

    Тиаго Сильва

    Foto: Planet Football

    Foto: Planet Football

    Бразилиялик ҳимоячи 2005 йилда Москванинг «Динамо»сида тўп сурган. Бу пайтгача 20 ёшли Сильва «Порту»нинг иккинчи жамоасидан бошқа жойда ўйнамаганди. Москвадаги саргузаштлар Тиаго учун даҳшатли туш каби ўтади: дастлаб йигитча ўқув машғулотларида йўталди, текширувлардан сўнг эса унда сил (туберкулёз) касаллиги аниқланди.

    «Мен касалхонада ётардим ва ўзимни оч қолган одамдек ҳис қилардим. Онам касал одамга ўхшамаслигимни айтарди, лекин мен қимирлай олмасдим. Вақти-вақти билан шифокор менга уколлар қилар, мен эса кунига 10–15 дона таблетка истеъмол қилардим. Ўша вақтларни тез-тез эслаб тураман. Ўшанда футболни тарк этиш ҳақида ўйлагандим», – деганди Сильва касалликни бошдан ўтказгани ҳақида.

    Спорт билан хайрлашиш ўрнига Сильва ватанига қайтиб, бир неча йил «Флуминенсе» жамоасида ҳаракат қилди, шундан кейин дастлаб, «Милан» сафида Италия, сўнгра ПСЖ билан Франция чемпионатида ғолиб бўлди. Ҳозирда Тиаго Лондоннинг «Челси» клуби шарафини ҳимоя қилади ва дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

    Дэвид Бекҳэм

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Инглиз футболи афсонасига болалигида астма ташхиси қўйилган, аммо 2009 йилгача бу ҳақида ҳеч ким билмасди. Дэвид касалликка мослашиб, нафас олиш машқларини бажарар ва яширинча ингалятордан фойдаланарди.

    Кунлардан бир кун Бекҳэмнинг тиббий аксессуар ушлаб турган сурати матбуотда пайдо бўлади. Дэвиднинг ўзи эса интервьюларидан бирида шундай деганди: «Ҳа, мен астма касаллигидан кўп йиллардан бери азият чекаман. Нега мен бу ҳақида ҳеч қачон гапирмаганман? Чунки бунга сабаб бўлмаган. Агар бу сизни ташвишга солаётган бўлса, менда бундай касаллик бор».

    Эдгар Давидс

    Фото: «Ювентус»

    Фото: «Ювентус»

    Ўтган асрнинг тўқсонинчи йиллари ўрталарида нидерландиялик Питбул лақабини олган Давидс бошидан глаукомани (кўзнинг хиралашиши) келтириб чиқарган жароҳат олади. У дастлаб чап кўзида, уч йилдан сўнг эса ўнг томонида операция қилинади.

    Шунда у вазиятдан чиқиш йўлини топиб, ФИФАдан ҳимоя кўзойнакларида ўйнашга рухсат сўрайди. Ўз навбатида расмийлар ҳам бунга розилик беради ва Эдгар кўзойнак таққан биринчи ва ягона футболчига айланади. Кўзойнакли Давидснинг фаолияти яна 15 йил давом этади ва Италия чемпионати ҳамда Кубогида ғолибликни қўлга киритади.

    Дидье Дрогба

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    Дидье 14 ёшида биринчи марта безгакка чалинганди, аммо бўлажак ҳужумчи тезда оғир касалликдан фориғ бўлади. Унинг ушбу касалликка иккинчи марта чалиниши эса 2010 йилнинг охирида рўй беради. Дрогба бир ой давомида ўзини ёмон ҳис қилади ва шундан кейингина шифокорлар бунга безгак сабабчи бўлганини аниқлайди.

    «Бу даҳшатли эди. Биз унинг буни (касаллик назарда тутилмоқда) қаерда юқтириб олганини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Дидье спорт формасини ва аввалги кучини йўқотди», – деганди «кўклар»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Карло Анчелотти. Дрогба уч ой даволанди, шундан сўнг ўзига келди ва хасталигидан атиги бир ярим йил ўтиб, «Челси» ғолиб чиққан 2011/12 йилги Чемпионлар Лигаси финалининг асосий қаҳрамонларидан бирига айланди.

    Пеле

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Футбол қироли Пеленинг 1289 голи, мундиаллардаги ғалабалари (Пеле 3 марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган) ҳақида кўпчилик эшитган. Аммо унинг ўспиринлик пайтида қандли диабетнинг 1-тури билан курашгани аксарият футбол ихлосмандларига номаълум бўлса керак. У таслим бўлмайди, парҳез тутишни бошлайди ва 17 ёшидаёқ ўзининг биринчи Жаҳон Кубогини боши узра баланд кўтаради. Қандли диабет билан енгил жисмоний машқлар қилиш тавсия этилади, аммо бразилиялик кеча-ю кундуз шуғулланарди ва айнан шу нарса уни қирол даражасига олиб чиққан.

    Начо

    Фото: Twitter / @RealMadrid

    Фото: Twitter / @RealMadrid

    12 ёшида «Реал» футболчиси шифокорлардан «Сенга футбол билан шуғулланишга рухсат йўқ», деган гапни  эшитади ва бу «янгилик» йигитчани чуқур тушкунликка солиб қўяди. Гап шундаки, Начода қандли диабетнинг 1-тури аниқланганди. Вақт ўтиши билан унга спорт билан шуғулланишга рухсат берилади, аммо у соғлиғига алоҳида эътибор қаратиши, шакар ва овқатланиш рационини доимий равишда назорат қилиш лозим эди. Ўшандан бери Чемпионлар Лигасининг тўрт карра ғолиби ҳар овқат вақтида шприсни олиб, ўзига инсулин юборади. Начонинг ўзи «Реал» академиясида ушбу ҳолат барчанинг эътиборини тортгани, аммо бу уни янада кучлироқ қилганини айтади. Испаниялик ҳар доим ўз касаллигининг яхши томонларини қидиришга ҳаракат қилади.

    «Спорт билан шуғулланганингизда, касалликнинг барча ноқулайликлари осонлашади, бу менга фаолиятимда ҳам ёрдам берган. Тўғри овқатланиш ва дам олиш – топ-даражадаги спортчи учун зарур омиллар ҳисобланади», – дейди Начо.

    Бошқа мақолалар:

    • Юлдузли қўшнилар, сараланган автомобиллар ва сув спорти. «Манчестер Сити» юлдузи Серхио Агуэро қандай ҳаёт кечиради?
    • Месси, Роналду, Марадона ва Роналдиньо. Футбол тарихидаги бетакрор ўйинчилар
    • Зидан, Ибрагимович, Месси Неймар ва Роналдиньо. XXI асрнинг энг техникаси юқори бўлган футболчилари ҳақида
    • Пепедан Ибрагимовичгача. Лионель Месси билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари
    • Касильясдан Кокегача. Криштиану Роналду билан чиқиша олмаган дунё футболи юлдузлари ҳақида
    • Харобадан чиққан миллионерлар. Камбағал оилада вояга етган таниқли футболчилар
    • Юқори молиявий талаблар, катта ўйинларда «йўқолиб» қолиш ва воз кечилган олтин медал. Жасур Яхшибоевнинг Беларусдаги саргузаштлари
    • Элдорни эндиликда Москвадаги таксичилар ҳам кузатмоқда. Шомуродовнинг самарали ҳаракатлари ва «Женоа»нинг мағлубиятлари ҳақида

    06.12.2020, 11:01   Изоҳ (0)   24833
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юлдузли қўшнилар, сараланган автомобиллар ва сув спорти. «Манчестер Сити» юлдузи Серхио Агуэро қандай ҳаёт кечиради?

    06.12.2020, 10:00

    А Серия. «Интер» 4 та гол урилган баҳсда уч очколик бўлди, Ашраф Ҳакимидан дубль

    06.12.2020, 09:26

    Ла Лига. «Барселона» сафарда «Кадис»га ютқазди ва мавсумдаги 4-мағлубиятни қабул қилиб олди. Бу жамоа «Реал»ни ҳам ютганди

    06.12.2020, 03:29

    АПЛ. «Челси» 4 гол урилган ўйинда «Лидс»ни таслим этди ва 1-ўринга кўтарилди

    06.12.2020, 03:03

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» Лондонда иродали ғалаба қайд этди

    06.12.2020, 01:32

    Бундеслига. «Бавария» 6 та гол урилган ўйинда «буқалар»ни енга олмади, «Боруссия Д» ҳам очко йўқотди

    06.12.2020, 01:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28

    АҚШ Эронга 75 та бомба ташлаган: ҳужум тафсилотлари эълон қилинди

    Дунё | 22 июн, 20:44

    “Олтин тўп” учун асосий даъвогар номи ўзгарди — ТNТ Sports

    Спорт | 22 июн, 20:20

    АҚШ Эроннинг эҳтимолий жавоб ҳужумига тайёрланмоқда — NBC

    Дунё | 22 июн, 20:02

    Қозоғистонда самолёт қулаб тушди. Қурбонлар бор

    Қозоғистон | 22 июн, 19:48

    Медведев бир қатор давлатлар Эронга “ядровий ўқ-дорилар” беришга тайёрлигини айтди

    Дунё | 22 июн, 18:19

    “Қўшнилар” баҳси, бразилияликлар ҳиссаси ва йирик ҳисобдаги ғалаба: “Навбаҳор” ва “ОКМК” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 22 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.