• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Намангандан шу вақтгача бирор марта ‘гард’ чиқмаган эди». Танзила Норбоева – Наманган мажбурий меҳнат сабаб бутун дунёга «машҳур» бўлгани ҳақида

    Наманган вилоятида мажбурий меҳнатга қарши 2013 йилдан бери ўтказилган мониторингларда бирор марта «гард» ҳам чиқмаган эди, бироқ 2020 йилги пахта терими мавсумида барча саъй-ҳаракатлар йўққа чиқди. Бу ҳақда Сенат раиси Танзила Норбоева Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг 4 декабрь куни бўлиб ўтган йиғилишида айтиб ўтди.

    Танзила Норбоева (марказда).

    Танзила Норбоева (марказда).
    Фото: Сенат матбуот хизмати

    Таъкидланишича, 2020 йилда пахта мавсуми билан боғлиқ энг кўп мажбурий меҳнат ҳолати Наманган вилоятида аниқланган — республика бўйича қайд этилган ҳолатларнинг 42,2 фоизи ушбу ҳудуд ҳисобига тўғри келади. Жумладан, Поп тумани ҳокими мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун жаримага тортилган, Чортоқ ва Учқўрғон туманлари ҳокимларига эса Вазирлар Маҳкамаси фармойиши билан ҳайфсан берилган.

    Йиғилишда сўзга чиққан Наманган ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоятда мажбурий меҳнатга қарши ташкил қилинган ишлар етарли бўлмаганини, «аҳоли ва маҳалла билан ишланмагани»ни тан олган. «Вилоят кесимида мониторинг ўтказганимизда, 28 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарима жазосини қўллаганмиз. Бундай камчиликлар такрорланмаслиги учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз», – деб қўшимча қилган ҳоким.

    Комиссия раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, бундай ҳолат Наманган тарихида 2013 йилдан бери бўлмаган эди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Бекжон Жўрақулов.

    Наманган вилоятида тарихда бундай ҳолат бўлмаган. Биз мажбурий меҳнатга қарши 2013 йилдан бери мониторинг ўтказаётган бўлсак, бир марта ҳам «гард» чиқмаган эди. Бу йил Наманган бутун дунёга «машҳур» бўлди. Бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигига ишонч билдирамиз.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    Маълумот учун, 2020 йил сентябрда Наманган вилояти ҳокими ўзгарган эди — ҳудудга 2015 йил ноябридан бери раҳбарлик қилиб келган Хайрулло Бозоров Фарғона вилояти ҳокими лавозимига ўтказилган, Шавкат Абдураззоқов эса Наманганнинг янги ҳокимига айланган эди.

    Қайд этиш жоиз, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш Миллий комиссиясининг ҳисоботига кўра, 2020 йилги пахта мавсуми давомида Фарғона вилоятида мажбурий меҳнатга жалб қилиш бўйича фақат битта ҳолат қайд этилган.

    06.12.2020, 08:50   Изоҳ (0)   75922
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кадастр агентлигининг 61 фоиз раҳбарлари аттестациядан ўта олмади

    06.12.2020, 07:28

    Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси ташкил этилди

    05.12.2020, 21:12

    Чилим чеккан боғча опалар видеоси тарқалди. Вазирликнинг Миришкор туманидаги масъули улар ишдан олинганини билдирди

    05.12.2020, 19:50

    Олий суд судьяси Навоий вилояти маъмурий суди раиси этиб тайинланди

    05.12.2020, 18:09

    Ўзбекистонда ноябрь ойида уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича шикоятлар 5 баробар кўпайди

    05.12.2020, 17:52

    Танзила Норбоева таълим муассасаларида жинсий тарбия дарслари ўтилиши ҳақидаги гапларига изоҳ берди

    05.12.2020, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.