Тизимни рақамлаштириш ва жараёнларни автоматлаштириш Ўзбекистонда божхона соҳасини коррупцияда тозалашнинг устувор йўналишлари сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) Кадрлар бошқармаси бошлиғи Илҳом Мухторов маълум қилди.
Мухторовнинг таъкидлашича, ҳозирда божхона соҳасида коррупцион ҳолатлар асосан божхона қийматини пасайтириш билан боғлиқ жараёнларда учрамоқда, чунки божхона қиймати мансабдор шахс қарори билан белгиланади.
«Тизимда рақамлаштириш ва автоматлаштириш ишларини амалга оширяпмиз. Хизматларни автоматлаштирганимиз билан, коррупция бутунлай йўқолмаслиги мумкин, бироқ бу ишлар коррупцияни минималлаштириш учун катта хизмат қилади», — деди у.Аввалроқ бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев ўтган икки йилда 27 нафар божхона хизмати ходими коррупцион жиноятлари учун жавобгарликка тортилганини маълум қилган эди. Жумладан, «Арк булоқ» божхона пости бошлиғининг уйидан пора сифатида олинган 311 минг доллар нақд пул топилгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)