Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 10 ёшли бола пиротехника портлашидан жароҳатланди.
Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, 3 декабрь куни кечқурун 10 ёшли Ф.Х. дўстлари билан кўчада пиротехника воситаларини эрмак қилган. Оқибатда боланинг кўзи кимёвий куйиш жароҳатини олган.
Аввал Фарғонада Mercedes-Benz’да олиб кетилаётган 38 миллион сўмлик пиротехника воситалари тўхтатиб қолингани, Самарқанд шаҳрида пиротехника воситаларига боғлиқ ноқонуний ҳолатлар олдини олиш мақсадида тезкор тадбир ўтказилгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)