Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 65,02 миллион кишидан ошди, деб ёзади «Коммерсантъ» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб. 4 декабрь куни коронавирусдан ўлимлар сони 1,5 миллиондан ошган эди.
Коронавирусни юқтириб олганлар сони бўйича етакчилик қилаётган мамлакатлар қуйидагилар:
- АҚШ — 14,1 миллион;
- Ҳиндистон — 9,5 миллион;
- Бразилия — 6,4 миллион;
- Россия — 2,35 миллион;
- Франция — 2,31 миллион.
Аввалроқ бутун дунёда коронавирус инфекциясидан 1,5 миллиондан зиёд киши вафот этгани хабар берилган эди.
Маълумот учун, дунёда коронавирусга чалинганлар сони 5 ноябрь куни 48 миллион, 9 ноябрь куни 50 миллион, 14 ноябрь куни 53 миллион, 26 ноябрь куни 60 миллион, 28 ноябрь куни 61 миллион, 29 ноябрь куни 62 миллион кишидан ошганди.
Изоҳ (0)