• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлисдаги ошхона депутатлар қарори туфайли ундан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда ютиб олган тадбиркорга берилмаяпти

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони биносида 155 квадрат метрлик майдонни ошхона юритиш бўйича ижарага олиш ҳуқуқини ютиб олган «Насиба ризқ» МЧЖ бугунги кунгача ушбу объектдан фойдалана олмаяпти, дея хабар бермоқда «Kun.uz».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 20 август куни Электрон-онлайн аукционларни ташкил этиш маркази томонидан ўтказилган онлайн аукционда қатнашган «Насиба ризқ» МЧЖ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони биносида 155 квадрат метрлик майдонни ошхона юритиш бўйича ижарага олиш ҳуқуқини ютиб олади. Аммо тадбиркор бугунги кунгача ушбу объектдан фойдалана олмаяпти.

    Шу муаммо юзасидан Матлуба Боева Қонунчилик палатаси девони мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларидан норозилигини билдирган.

    «Аукционда ютганимдан сўнг, Электрон онлайн аукционларни ташкил этиш марказидан ғолиблик баённомасини ва Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасидан уч томонлама шартномани олиб, имзолаш учун дарҳол Қонунчилик палатаси девонига бордим. Номаълум сабабларга кўра мен билан шартнома тузишни пайсалга солишди. Бу ер «режимний» объект, кўчадан келган ҳар ким билан ишлайвермаймиз, деган жавоб олдим.

    Белгиланган муддат ўтиб кетмасидан ижара шартномасини тузиш илинжида қайта-қайта бордим. Аммо уринишларим беҳуда кетди. Улар шартнома тузиш муддати ўтиб кетишига сунъий равишда эришишди. Қарабсизки, кейинги мурожаатларимга ‘муддат ўтиб кетган’ деган жавобни олавердим», – дейди тадбиркорлик қилмоқчи бўлган аёл.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Матлуба Боеванинг виртуал қабулхонага йўллаган мурожаатига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони томонидан берилган жавобда кўрсатилган муддат давомида давлат мулки объектининг ижара шартномаси тузилмаганлиги сабабли аукцион баённомаси ўз кучини йўқотгани маълум қилинади.

    Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бўлим бошлиғи Бахтиёр Бегимқулов ушбу вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

    «20 август куни ‘Насиба ризқ’ МЧЖ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг маҳкамасида ошхона очиш бўйича аукционда ғолиб бўлган. Ижара шартномасини имзолаши учун тадбиркорга шартнома лойиҳасини чиқариб берганмиз.

    Тадбиркор ижара шартномасини тузиш учун шартномани Олий Мажлисга олиб бориб берган. Кўриб чиқамиз, деб олиб қолишган. Аммо баённомада шундай шарт борки, шартнома лойиҳаси берилгандан сўнг, 20 кун ичида шартнома имзоланмаса, баённома бекор бўлади. Шартнома имзолаш учун тадбиркор томонидан Олий Мажлисга олиб борилганида, у ерда имзоланмасдан ушлаб турилган ва шартнома имзолаш муддати ўтиб кетган», – дейди Бахтиёр Бегимқулов.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    У шартномани имзолаш масаласида тадбиркор томонидан бирор бир муддат бузилиши ёки камчилик ўтмаганини таъкидлади.

    Ушбу масала юзасидан изоҳ олиш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси девони билан ҳам боғланилганда девон раҳбари М.Миралимов аукционда ютган М.Боева девонга 3-4 марта келганини, ошхона биноси Олий Мажлисга тегишлилигини, аммо унинг ичидаги печлар ва стол-стуллар ‘Наврўз’ ресторанига тегишлилигини, ушбу ресторан девон ошхонасини девон билан келишмасдан ўзбошимчалик билан аукционга чиқариб юборганини, ресторан фақат ошхона ичидаги жиҳозларга хўжайинлигини ва бинога хўжайинлик қилолмаслигини билдирди.

    Шунингдек, аукционда ютган тадбиркор 20 кун ичида расмий хат билан девонга мурожаат қилиши лозим бўлгани, бироқ тадбиркор томонидан девонга бундай хат жўнатилмаганини таъкидлади.

    Девон раҳбари ошхонанинг кейинги тақдири нима бўлганига ҳам ойдинлик киритди.

    «Ушбу воқеалардан хабар топган спикер масалани депутатлар ҳукмига ташлади. Депутатлар Кенгашда истисно тариқасида тендер ўтказмасдан ‘Наврўз’ ресторани билан қайтадан шартнома тузилсин, деб қарор чиқаришди. Бу қарор қонуний кучга эга. Уни ҳеч ким бекор қилолмайди.

    Фақатгина 150 нафар депутат овоз берсагина бекор бўлиши мумкин. Шу пайтгача расмий маросимлар, расмий делегациялар учун ‘Наврўз’ ресторани хизмат кўрсатгани туфайли депутатларнинг овқатланиш масаласини ҳам ‘Наврўз’ ресторанига топшириш ҳақида кенгаш қарори чиқарилди.

    Мабодо тадбиркор нимадандир норози бўлса, бемалол судга мурожаат қилиши мумкин», – дейди М.Миралимов.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Наврўз» ресторани ишончли ҳамкор бўлса, унда нега ошхона аукционга қўйиб юборилгани бўйича берилган саволга М.Миралимов ёзда «Наврўз» ресторани оғир аҳволга тушиб қолиб, банкротлик эълон қилиш ёқасига келиб қолгани, бир муддат ўтиб эса ресторан фаолияти қайта йўлга қўйилиб, ошхонани ўзлари такроран юритмоқчи бўлганликларини билдирди.

    Юқоридаги фикрлардан шу нарса келиб чиқадики, «Наврўз» ресторани банкротлик ёқасига келиб қолганида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносидаги ошхона аукционга қўйилган, ресторан ўзини тиклаб олиши билан аукционда ютган бошқа бир тадбиркордан ошхона яна қайта ресторанга олиб берилган.

    Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Регламентининг 36-моддасида Қонунчилик палатаси Кенгашининг ваколатлари санаб ўтилади. Аммо саналган ваколатлари қаторида бўш турган давлат объектларини истисно тариқасида аукцион ўтказмасдан бирор-бир тадбиркорлик субъектига шартнома асосида топшириш ҳақида қарор чиқариш ваколати назарда тутилмаган.

    Шунингдек, 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сонли Президент фармонининг 4-бандида 2019 йил 1 июлдан бошлаб давлат кўчмас мулк объектларини ижарага бериш бўйича савдолар E-ijro auksion электрон савдо майдончаси орқали амалга оширилиши белгиланган.

    Бундан ташқари, 2020 йил 21 августда расмийлаштирилган онлайн аукцион баённомасида ошхона биносини аукционга қўйиш учун асос бўлган ҳужжат сифатида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносидан фойдаланиш бошқармасининг 2020 йил 29 январдаги 18-сонли хати келтирилганини эътиборга олинса, Қонунчилик палатасига тегишли объект, яъни ошхона биноси «Наврўз» ресторани томонидан ўзбошимчалик билан аукционга чиқариб юборилгани ва бундан Қонунчилик палатаси девонининг бехабар бўлганлиги ҳақидаги изоҳлар ҳақиқатдан йироқ экани ойдинлашади.

    Аввалроқ қашқадарёлик тадбиркор уч кун электрсиз қолгани сабаб олти мингта товуғидан айрилгани ҳамда тадбиркорлар фаолиятига аралашган уч вилоят ҳокимликлари ва ИИБларига нисбатан иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

    01.12.2020, 19:02   Изоҳ (0)   23449
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган, Қўқон ва Андижонда машинасида минглаб «Лирика» ва «Трамадол» олиб юрган шахслар аниқланди

    01.12.2020, 18:50

    Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги директор тайинланди

    01.12.2020, 18:25

    Ўзбекистон божсиз экспорт қилиш учун Европа комиссиясидан янги имтиёз олди

    01.12.2020, 18:01

    Шавкат Мирзиёев Назарбоев ва Тўқаевни Қозоғистоннинг биринчи президенти куни билан табриклади

    01.12.2020, 17:57

    Қозондаги қурилишда 37 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    01.12.2020, 17:49

    Янгийўлда газ портлаши сабаб вайрон бўлган хонадон тўлиқ таъмирланади. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган эди

    01.12.2020, 16:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.