ДХХ Наманган вилояти бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказган тезкор тадбирлари давомида психотроп дори воситалари олиб юрган шахслар ушланди.
Хусусан, Наманганнинг Янгиқўрғон туманида яшовчи Ҳ.М. «Жигули» ҳайдаб кетаётганда тўхтатилиб, автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг салонида 3360 дона «Лирика» дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган. Терговолди суриштирув ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, мазкур шахс ушбу кучли таъсир этувчи дори воситаларини Қирғизистондан ноқонуний равишда Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтган.
ДХХ ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида ўтказган тезкор тадбири давомида эса маҳаллий фуқаро А.А.нинг автомашинасидан ва яшаш манзилидан таркибида гиёҳванд моддаси бўлган 1056 дона «Трамадол» ва кучли таъсир қилувчи 1081 дона «Лирика» дори воситалари олинган.
ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Nexia-3 автомашинаси тўхтатилиб текширилганда, автомобиль эгаси фуқаро Х.И. ва машинадаги Х.Г. ҳамда М.О.да жами 249 дона «Трамадол», «Лирика», «Регапен», «Тропикамид» дори воситалари борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилган.
Қайд этилишича, Х.Г. ва М.О. муқаддам шу каби хатти-ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарликка тортилган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ишларга алоқадор бошқа шахсларни ҳам аниқлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди
- Тошкент, Андижон ва Фарғонада «Регапен», «Лирика», «Трамадол» психотроп дориларини ноқонуний сотаётган фуқаролар ҳибсга олинди
- Самарқандда психотроп дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди
Изоҳ (0)