• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янгийўлда портлаган уй яқинидан метан заправка учун елим қувурда газ ўтказилган. Икки кишининг ўлимига айнан шу ҳолат сабаб бўлган бўлиши мумкин

    Янгийўлда портлаган хонадон эгалари аввалроқ уйда газ сизиб чиқиши муаммоси бўйича масъулларга мурожаат қилган, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».

    Янгийўл тумани «Қирариқ» МФЙ Истиқлол кўчаси 80-уйнинг остидан ўтган юқори босимли газ қувуридан сизиб чиққан газ хонадонга тарқалиб, ҳаво аралашмаси билан қўшилиб, уйда электр чироғининг ёқилиши натижасида портлаш содир бўлган. Воқеа оқибатида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бирламчи маълумотига кўра, портлашнинг асосий сабаби сифатида табиий газдан фойдаланиш қоидалари бузилиши тахмин қилинмоқда.

    Маҳаллий аҳолининг айтишича эса хонадон яқинида ерости полиэтилен газ қувури ўтган бўлиб, у орқали метан газ қуйиш шохобчасига ёқилғи етказиб берилган. Ушбу маълумотни «Ҳудудгазтаъминот» Янгийўл туман филиали раҳбари Умид Тўйчиев ҳам тасдиқлади.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Портлаш юз берган пайтда уйда бўлмай, тезкор хабардан сўнг зудлик билан ортга қайтган Фазлиддин Усмоновнинг маълум қилишича, қувурдан сизиб чиқаётган газ иси хонадон эгаларини безовта қилган ва бир неча марта мутасаддиларга шикоят қилинган.

    «Бу ердан газ чиқиб турганини анча аввалдан билардик. Анча жойга мурожаат ҳам қилганмиз. Тезкор хабардан сўнг етиб келсам, одамлар марҳумнинг турмуш ўртоғи ва қизини ошхонадаги вайроналар остидан олиб чиқишаётганди. Марҳумнинг жасадини эса бетон босиб қолганди. Аввалига ўғлини тополмадик. Бир соатлардан сўнг ФВВ ходимлари боланинг жасадини бетонлар орасидан топишди», — дейди ушбу хонадонга ён қўшни бўлган Фазлиддин Усмонов.

    Ўтган йили 11 ноябрь куни Қуйи Чирчиқ туманининг «Сурум» маҳалласидаги намунали уй портлаши оқибатида бир оиланинг 3 аъзоси вафот этган ва 3 киши бутун умрга мажруҳ бўлиб қолганди. Ўшанда ҳам портлашга намунали лойиҳа асосида қурилган уйлар яқинидан ўтказилган ерости полиэтилен газ қувури сабаб бўлганди.

    «Қирариқ» МФЙ раиси Лола Шоназарованинг айтишича, Қуйи Чирчиқдаги воқеадан сўнг маҳалла фаоллари мутасаддиларга мурожаат билан чиққан.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    «Ҳеч ким келмаган, ижобий ҳал этилмаган. Шу елим қувур билан тортилган газ аслида метан газ қуйиш шохобчасига етказиб берилади. Аҳоли учун қишда газ йўқ, лекин тадбиркорлар фойдаланади. Оқибатда аҳолига мана шундай зиёни тегяпти. Битта оила пароканда бўлиб кетди», — деди маҳалла раиси.

    «Ҳудудгазтаъминот» Янгийўл туман филиали раҳбари Умид Тўйчиев эса қувурдан газ сизиб чиқиш тўғрисидаги аҳоли мурожаатидан бехабарлигини билдирган.

    «Мурожаатларни кўтардим, уларнинг шикоятида газ босими паст, деб берилган. Газ ҳиди чиқяпти деган мазмундаги мурожаат йўқ. Ҳар бир мурожаатни ўзим кўраман. Агар уларда мурожаат нусхаси бўлса, берсин», — деди филиал раҳбари.

    Тўйчиевнинг айтишича, еростидан метан газ қуйиш шохобчасига ўтказилган полиэтилен газ қувурига «Ҳудудгазтаъминот» эмас, балки «Ўзтрансгаз» хизмат кўрсатади. Портлаш юз берган хонадонда эса газ жиҳозлари бус-бутун турибди, яъни уй ичидаги газ жиҳозларидан газ сизиб чиқмаган.

    Тошкент вилояти прокуратураси маълумотига кўра, ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми, а,б бандлари (одам ўлимига ҳамда бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якуни бўйича барча дахлдор шахслар доираси қамраб олиниб, жавобгарлик масаласи ҳал қилиниши Тошкент вилоят прокуратураси томонидан назоратга олингани айтилади.

    Янгийўл тумани ҳокимлиги томонидан эса портлаш юз берган уй тўлиқ таъмирлаб берилиши маълум қилинди.

    01.12.2020, 19:51   Изоҳ (0)   28507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги иккита цемент заводи газ босими пасайиши сабаб маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатди

    01.12.2020, 19:26

    Олий Мажлисдаги ошхона депутатлар қарори туфайли ундан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда ютиб олган тадбиркорга берилмаяпти

    01.12.2020, 19:02

    Наманган, Қўқон ва Андижонда машинасида минглаб «Лирика» ва «Трамадол» олиб юрган шахслар аниқланди

    01.12.2020, 18:50

    Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги директор тайинланди

    01.12.2020, 18:25

    Ўзбекистон божсиз экспорт қилиш учун Европа комиссиясидан янги имтиёз олди

    01.12.2020, 18:01

    Шавкат Мирзиёев Назарбоев ва Тўқаевни Қозоғистоннинг биринчи президенти куни билан табриклади

    01.12.2020, 17:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.