• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги иккита цемент заводи газ босими пасайиши сабаб маҳсулот ишлаб чиқаришни тўхтатди

    «Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» газ босими пасайиб кетгани сабаб цемент ишлаб чиқаришни тўхтатди, дея хабар бермоқда Монополияга қарши кураш қўмитаси.

    Маълум қилинишича, сўнгги кунларда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши аҳолининг газга бўлган эҳтиёжини оширган. Натижада цемент ишлаб чиқарувчиларга етказиб бериладиган газ босимининг пасайишига ўз таъсирини кўрсатган.

    Бунинг оқибатида эса «Қувасойцемент» ва «Оҳангаронцемент» томонидан цемент ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. Шу боисдан, иккала ишлаб чиқарувчининг цемент маҳсулоти ўтган ҳафтада фонд биржа рўйхатига олинмаган.

    Мазкур вазиятдан келиб чиқиб, бўлиб ўтган савдоларнинг ўртача кунлик ҳажми 30 минг тоннани ташкил этган. Бу аввалги белгиланган 46 минг тонна ҳажмдаги савдоларга нисбатан 34 фоизга камайганлигини кўрсатмоқда.

    Сотилган цемент ҳажми 141 минг 919 тоннани ташкил этган. Бу аввалги кимошди савдосида сотилган цемент ҳажмидан 68 минг 456 минг тоннага камдир. Бу ҳолат савдо ҳажмининг ҳам пасайиши, унинг нархининг ошишига олиб келган. Ҳафта бошида 1 килограмм цемент 512 сўм бўлган бўлса, ҳафта охирида у 539,1 сўмгача (ёки 5 фоизга) кўтарилган.

    Мазкур ҳолат савдо иштирокчиларнинг камайишига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Сотувчилар 1054 дан 817 нафарга камайган бўлса, харидорлар 556 нафардан 373 нафаргача камайганини кузатиш мумкин.

    Аввалроқ Telegram’даги Bakiroo канали муаллифи ижтимоий тармоқда билдирилган маълумотга асосланиб, «цемент ишлаб чиқарувчи гигантлар ‘Оҳангаронцемент’ ва ‘Қувасойцемент’ ишлаб чиқариш қувватлари газ таъминотидан узилган»и ҳақида ёзганди. Канал муаллифининг қайд этишича, бу ҳолат гарчи мавсум бўлмаса-да, цемент нархларининг кескин кўтарилишига олиб келган.

    Мавзуга доир: Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги цемент заводлари электр таъминотидан узилгани тўғрисидаги хабарларни рад этди

    Товар-хом ашё биржаси маълумотига кўра, 2020 йилнинг 20 ноябрь куни «Оҳангаронцемент» АЖ томонидан биржа савдоларига қўйилган портландцементнинг (ПСХ) 1 тоннаси ўртача 504 минг сўмдан сотилган. Шу куни «Қувасойцемент» АЖ томонидан савдога қўйилган М-400 цементининг 1 тоннаси ўртача 631 минг сўмга сотилган.

    23 ноябрь куни «Оҳангаронцемент» АЖ биржа савдоларида иштирок этмаган. Шунингдек, «Қувасойцемент» АЖ ҳам бозорда таклиф билдирмаган. 20 ноябрда 40 минг 394 тонна турли сифатдаги цемент биржа савдоларига қўйилган бўлса, уч кун ўтиб ушбу кўрсаткич қарийб 9 минг тоннага камайган. 24 ноябрь куни якунланган биржа савдоларида 1 тонна цементнинг ўртача нархи 520 сўмгача кўтарилган бўлиб, 4 кун ичида ўртача 20 сўмлик нарх ошиши кузатилди. «Оҳангаронцемент» АЖ ва «Қувасойцемент» АЖ биржа савдоларида 24 ноябрда ҳам иштирок этмаган.

    Эслатиб ўтамиз, октябрь охирларида Ўзбекистон товар-хом ашё биржасида харидорлар сони ошганига қарамай, цемент нархи тушаётгани тўғрисида хабар берилганди.

    01.12.2020, 19:26   Изоҳ (0)   28336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олий Мажлисдаги ошхона депутатлар қарори туфайли ундан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда ютиб олган тадбиркорга берилмаяпти

    01.12.2020, 19:02

    Наманган, Қўқон ва Андижонда машинасида минглаб «Лирика» ва «Трамадол» олиб юрган шахслар аниқланди

    01.12.2020, 18:50

    Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказига янги директор тайинланди

    01.12.2020, 18:25

    Ўзбекистон божсиз экспорт қилиш учун Европа комиссиясидан янги имтиёз олди

    01.12.2020, 18:01

    Шавкат Мирзиёев Назарбоев ва Тўқаевни Қозоғистоннинг биринчи президенти куни билан табриклади

    01.12.2020, 17:57

    Қозондаги қурилишда 37 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди

    01.12.2020, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20

    “Барселона” 2026 йилда Ҳарри Кейнни сотиб олади

    Спорт | 9 август, 16:04

    “Украина ўз ҳудудларидан воз кечишни хоҳламаяпти” — Зеленский

    Дунё | 9 август, 16:00

    “Гарри Поттер” фильмлари қандай суратга олинган: франшиза ҳақида қизиқарли фактлар (фото)

    Кино | 9 август, 15:35

    Хитойда реалистик роботлар сотиладиган янги дўкон очилди (фото)

    Дунё | 9 август, 15:05

    Нега аёллар эркакларга қараганда кўпроқ ухлаши муҳим?

    Аёллар саҳифаси | 9 август, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.