Футбол чемпионатлари статистикаси ва футболчилар рейтингини ҳисоблаб борадиган WhoScored портали «Женоа» — «Парма» учрашувига (1:2) оид маълумотларни тақдим этди.
Унга кўра, генуяликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов 10 баллик тизимда 7,7 баллга лойиқ кўрилган. Бу «Женоа» футболчилари орасида энг яхши натижа ҳисобланади.
Элдор «Парма»га қарши ўйинда жамоасининг ягона голига муаллиф бўлди. Шунингдек, у дарвоза томон учта зарба йўллади ва уларнинг иккитаси аниқ бўлди.
25 ёшли ўзбекистонлик футболчининг 15 та узатмасидан 10 таси аниқ бўлди (67%). Юқори қаватда тўрт бор курашга киришиб, уларнинг учтасида ғолиб чиқди ва бир марта муваффақиятли дриблинг ишлатди.
Элдор учрашувнинг 69-дақиқасида захирага олинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)