УЕФА матбуот хизмати Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувларига тайинланган ҳакамлар рўйхатини тақдим этди.
Унга кўра, «Ювентус» ва «Динамо Киев» ўртасидаги учрашувни франциялик аёл ҳакам Стефани Фраппар бошқариб боради. Шу тариқа Фраппар Чемпионлар Лигаси ўйинини бошқариб борган тарихдаги илк аёл ҳакамга айланади.
Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳишам Закрани ва Меҳди Раҳмуни ёрдам беради. Ёрдамчи ҳакам Карим Абед. VAR’да эса Бенуа Мийо ва Вилли Дилажо (иккиси ҳам франциялик) ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, Фраппар аввалроқ «Челси» ва «Ливерпуль» ўртасидаги 2019 йилги Европа Суперкубоги учрашувини бошқариб борганди. У 2019/20 йилги мавсумдан буён Лига 1 ўйинларида мунтазам фаолият юритиб келади.
«Ювентус» — «Динамо К» учрашуви Тошкент вақти билан 2 декабрдан 3 декабрга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)