• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси

    Иордания ҳақида аксарият ўзбекистонлик тасаввурга эга эмас. У қаерда жойлашгани, аҳолисининг турмуш тарзи, ҳаёти, даромадлари ҳақида ҳам деярли билмаймиз. Масалан, о‘збекистонликларни Россия, Европа, Корея, Туркияга ишлашга ёки ўқишга кетганини кўп эшитамиз. Ўзимизнинг ҳам чет элда таҳсил олаётган, ишлаётган танишларимиз талайгина. Лекин Иорданияга ишлашга ёки ўқишга кетган ўзбекистонликлар ҳақида эшитмаганмиз.

    Тошкентда туғилиб ўсиб, айни пайтда Иордания пойтахти Амман шаҳрида таҳсил олаётган Фадрийя Фарҳод «Дарё»га мамлакатдаги ҳаёт, арабларнинг турмуш тарзи, таълим тизими ҳақида ҳикоя қилиб берди.

    Асл исми Жавҳарой Эргашева. 2001 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Инглиз, рус, турк ва араб тилларини билади. Fadriyya Аcаdemy онлайн академияси асосчиси. Ҳозирда Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган World Islamic Science аnd Education университетида офлайн, Москва психоанализ институтида онлайн тарзда таҳсил олади.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Иордания — ўқиш учун энг афзал давлат

    Болалигимдан доимо хорижда ўқиш ниятим бўлган. Бироқ оилада энг кичик фарзанд бўлганим учун бу  менга ушалмайдиган орзудек туюларди. Шунинг учун Иорданияга ўқишга боришим кетишимдан икки ҳафта олдин аниқ бўлган. Унгача деярли барча давлат ҳақида маълумот тўплаб, ижтимоий тармоқлар орқали четда таҳсил олаётган талабалар билан суҳбатлашиб чиққанман. Мен учун таҳсил оладиган давлатимда араб тилида мулоқот бўлиши энг муҳим жиҳатлардан бири эди. Шу сабабли бошидаёқ Малайзия, Туркияга эмас, араб давлатларига кўпроқ қизиққанман.

    Бир куни интернетдан маълумот излаб ўтирганимда, ҳозир таҳсил олаётган университетим чиқиб қолган. Очиғини айтсам, ўша пайтдагина Иордания мусулмон ва араб мамлакатлигини билганман. Бу ернинг ҳавоси, хавфсизлиги ва шарт-шароити билан танишиб, кетишим учун энг афзал давлат деб топганман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Келиб, араб давлати ҳақида тассаввурларим ўзгарди

    Амманга учиб келишдан олдин, албатта, қўрқув ҳисси бўлган. Сабаби бу ерда ҳеч кимни танимасдим, интернетдан топган маълумотларимдан бошқа нарса билмасдим. Бироқ Аллоҳга таваккал қилиб, онам билан учиб келганмиз. Қирғизистонлик оила бизни илиқ кутиб олган ва керакли маълумотларни берган. Инглиз тилини яхши билганим учун махсус дастур орқали уй топиш қийин бўлмаган. Келганимиздан икки кун ўтиб, топган янги уйимга онам билан кўчиб ўтганмиз.

    Иорданияни араб давлати бўлгани учунми, билмадим, табиати иссиқ деб тасаввур қилганман, аммо Амман бизни совуқ ҳавоси билан кутиб олган. Яна худди Лондон каби жуда кўп ёмғир ёғиши ҳам ажаблантирган. Араб мамлакатига кетаётганимда гўёки у ерда Starbucks, МcДональдs’га ўхшаган жойлар бўлмайдигандек туюларди. Бир қанча вақт мамлакатда яшаб, фикрларим анчагина ўзгарган.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Иордания одамлари мен кутгандан анча инсофли, очиқкўнгил экан. Бошида араб тилида унча гапиролмаслигим ҳисобига четдан яқинда келганим тез билиниб қоларди. Бироқ араблар ўзгача ҳурмат билан бизга муносабатда бўлган. Айниқса, илм олишга келганимни билиб қолишса, хурсанд бўлиб, узундан узун дуо қиларди. Ҳатто ҳужжат тўғрилайдиган жойларда ҳам аёлларга ўзгача ҳурмат борлиги, қадрланиши қувонтирган. Балки, Иорданияни бошиданоқ яхши кўриб қолишимга сабаб шу бўлгандир, билмайман.

    Келганимда битта ҳам ўзбек тополмаган бўлсам-да, рус, турк, қозоқ, қирғиз танишлар орттирганман. Қисқа қилиб айтганда, янги давлатга кўникиш қийин кечмаган. Бошиданоқ худди туғилиб ўсган жойимдек яшаб кетганман.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Арабларнинг урф-одатлари

    Арабларнинг урф-одатлари, овқатланиши, яшаш тарзи бизникидан анчагина фарқли. Масалан, биз ўзбеклар таомларимизга уларчалик кўп зираворлар солмаймиз, жуда кўп қаҳва, сут ичмаймиз, ўта катта бозор ҳам қилмаймиз. Бу ернинг деярли барча дўконларида тайёр қайноқ қаҳва сотилади, зираворларнинг алоҳида қатор-қатор дўконлари ҳам кўп. Одамлар дўкондаги битта эмас, иккита аравани тўлдириб бозорлик қилишга одатланган. Нонлари ингичка бўлгани учунми, битта олганда камида 15-20 та нон олишади.

    Фото: «Unsplash.com»

    Фото: «Unsplash.com»

    Контракт ва ўқиш

    Ўқиш ҳақида гапирадиган бўлсам, контракт ҳар бир олийгоҳнинг йўналишига қараб белгиланган. Масалан, менинг университетимда битта семестр 600 доллар. Бизнинг факультет «Фиқҳ-ул ҳанафий» энг нархи арзон факультет ҳисобланади. Сабаби бошқарувчиларнинг асосий мақсадлари пул эмас. Бундан ташқари, қўшимча бепул дарсларни ҳурматли устозлар ўтади, агар уларда бир семестр давомида қатнашилса, кейинги семестрда 150 доллар чегирма қилиб беришади.

    Ҳеч ким ўқишга мажбурланмайди

    Университетимни яхши кўраман. Сабаби таълим тизими, устозлари, тартиби, номи, жойлашиши, шароити, нархи, талабаларга эътибори ёқади. Масалан, ҳар семестр бошида шароитимиз, иштиёқимиз, ибодатларимиз ва шунга ўхшаш масалаларда саволлар беришади. Мана бу фанни, мана бу куни, шу соатда ўқийсан деб мажбурлашмайди. Доим танлов ҳуқуқини беришади, қўлларидан келганча енгиллик яратишга, докторларни малакаларини оширишга ҳаракат қилишади.

    Докторларнинг ҳаммасида дарс ўтадиган фанидан етарлича илми бўлади. Талаба араб эмаслигини билишса, албатта, ёрдам беришади.

    Амманда ўзи тепа-пастликлар кўп, университетим тепаликда жойлашгани учун борган одам тоғга чиққандек тоза ҳаводан нафас олиб келади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Университетларда тўрт йиллик ўқиш тизими йўқ

    Иорданиядаги ўқишнинг биздан энг катта фарқи таълим тизимида. Мамлакатда тўрт йиллик ўқиш тизими ҳам йўқ. Олийгоҳларда мажбурий соат ва кунлар белгиланмайди. Қайси кун, қайси соат ва қай бир ўқитувчида ўқишини талабаларнинг ўзи танлайди. Яъни муайян миқдорда фанлар рўйхати берилади. Мисол учун, рўйхатда 50 та фан; битта семестрда энг кўпи билан еттита, энг ози билан тўртта фан олиш мумкин.

    Яна қўшимчасига ёзги семестрда бепул ўқиб, учта фан олиш имконияти бор. Шунга қараб талабалар токи ҳамма фанлардан имтиҳон топширмагунча ўқийверади. Имтиҳонлар фақат семестр охирида эмас, ҳар ой ўтказилади.

    Талабаларга маслаҳат

    Иорданияга илм олиш учун келмоқчи бўлган абитуриентда, албатта, мактабни битиргани ҳақида шаҳодатнома бўлиши шарт. Усиз давлат университетга кириш учун керакли ҳужжатларни тақдим қилолмайди. Шаҳодатнома Ўзбекистонда араб ёки инглиз тилига таржима қилиб олингани афзал. Ёки бу ерда таржима қилиш муаммо бўлмайди. Амманда Ўзбекистон консуллиги бор. Улар ўзига боғлиқ барча масалаларда ёрдам беради.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бундан ташқари, Иорданияга диний таълим олиш учун келмоқчи бўлган талабалар бўлса, университет раҳбарияти билан чегирма борасида гаплашиб кўриши мумкин. Чунки айнан шу соҳада имкони борича енгиллик яратишга ҳаракат қилишади. Қуръон ҳофизи бўлганлар учун ўқиш бепул. Яна кўп эшитганман, аъло баҳоларга ўқийдиган талабалар бўлса, уларни бепул ўқитишади ва ҳатто уй-жой билан таъминлашади. Шунингдек, университетларнинг ўзи бу ерда яшаш учун зарур бўлган ҳужжат — иқомани бепул олиб беради.

    Талабаларга иш йўқ

    Амманда талабаларга иш топиш мушкул, чунки ишга олиш шартлари энг камида араб ва инглиз тилини яхши билишдан бошланади. Ҳам ишлаб, ҳам ўқишга вақт топиш қийин. Вақт топган тақдирингизда ҳам иш топа олишингизда шубҳам бор. Мен хотин-қизлар учун ўз академиямни тузганман; ўша ердаги дарсларим орқали муайян даромадга эгаман. Лекин мен топадиган маблағ академиям ривожи учун ишлатилади. Оилам молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб тургани учун пул топишга жиддий эҳтиёжим йўқ.

    Нега Иорданияда ўзбеклар кам?

    Бу ерда ўзбекларни учратиш эҳтимоли жуда кам. Ўқишга келиб, учтагина ўзбек талабасини кўрдим холос. Учаласи ҳам университетимда таҳсил олади. Улар билан доимо кўришиб, гаплашиб турамиз. Аммо бошқа ўзбекистонликларни кўрмаганман. Бўлса ҳам танимайман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Иордания ҳақида юртдошларимиз билишганда эди

    Кўп ўзбеклар Иордания ҳақида билмайди, шунинг учун ҳам келмайди. Кўпинча араб мамлакати дейилса, Миср ё Саудия тасаввур қилинади. Ҳатто ўзим ҳам бошида бу ерда мен хоҳлаган шарт-шароит ва университет борлигини билмасдим. Юртдошларимиз Иордания ҳақида кўпроқ билганида, жон деб келарди деб ўйлайман. Сабаби Туркия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва кўп Европа давлатларидан илм олиш учун талабалар ҳатто оилалари билан келади.

    Ўз халқи учун ойлик баланд

    Амманда бир ой яшаш учун 500 доллардан 2000 долларгача пул кетади. Лекин ўз халқи учун ойлик ҳам шунга яраша. Масалан, минимал маош 400-500 доллар атрофида. Мен ўқишга келиб, яхши ойликка ишлаётган бирор чет элликни учратмадим.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Яна тўртта тил ўрганишни истайман

    Бу ердаги ўқишни тамомламай туриб яна бир Европа университетига онлайн тарзда кириш ниятидаман. Бакалаврни битирганимдан сўнг, магистратура ва докторантура босқичларида ҳам бошқа давлатларда таҳсил олишни режа қилганман.

    Шунингдек, ҳозир ўз фаолиятини яқинда бошлаган академиям ва сайтимни ўзим билан биргаликда ривожлантиришдан тўхтамайман. Қўшимча яна тўрт тил ўрганишни ният қилганман. Энг муҳими, илм олиб, китоблар ёзиб, Аллоҳ қодир қилганича юртдошларимизнинг, айниқса, аёлларимизнинг ривожланиши учун ўз ҳиссамни қўшишни истайман.

    Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди

    Мавзуга доир: 

    Барчага бағрини очган Швеция нега ўзбекистонликларни қабул қилмаяпти? Швецияда саккиз йилдан бери яшаётган Аиша Алиева ҳикояси

    «Ҳаётимизни яхшилаш учун Португалияга келганмиз». Португалияда ўз бизнесини йўлга қўйган ўзбекистонлик аёл ҳикояси

    «Бир йилда ўртача 15 дақиқа электр ўчиши мумкин». Данияда яшаётган ўзбекистонлик аёл билан суҳбат

    Россияга ўқишга борган талабани қандай ҳаёт кутмоқда? Ўзбекистонлик Зарнигор Омониллаева ҳикояси

    Google’да ишлаётган ўзбек йигити нима учун Ўзбекистонга қайтмоқчи эмас?

    Буюк Британияда ўқиб, ҳозирда ўша ерда ишлаётган ўзбекистонлик Нурхон Эгамова ҳикояси

    Миллиардерлар пойтахти Дубайда ишлаётган ўзбекистонлик Мурод Комилов ҳикояс

    13 маротаба IELTS имтиҳонини топшириб, 8.5 балл натижани қайд этган Бекзод Мираҳмедов ҳикояси

    «Барчаси учун Хитойдан миннатдорман!» Хитойда докторантурада ўқиётган ўзбекистонлик Нафосат Тожибоева ҳикояси

    Германияда ўқиш осонми? Ўзбекистонлик талаба ҳикояси

    Ким бўлсанг ҳам энг яхшиси бўл! Гарвард тиббиёт олийгоҳининг илмий тадқиқотчиси ўзбекистонлик Жамшид Жамбулов ҳикояси

    01.12.2020, 21:59   Изоҳ (0)   134974
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.