Ла Лига 11-тури доирасида кечган «Реал»—«Алавес» учрашувида (1:2) мадридликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди.

Фото: Twitter

Ла Лиганинг сўнгги учта турида «Реал» дарвозаси томон бешта пенальти белгиланди. Бунга қадар Мадрид клуби дарвозасига Ла Лига 52 та ўйинда шунча пенальти белгиланганди.

«Реал» бир ой ичида дарвозаси томон бешта пенальти белгиланган XXI асрдаги илк клубга айланди. Ноябрь ойидаги барча бешта пенальти голга олиб келди.

«Реал» 11-турдан кейин 17 очко билан 4-ўринда бормоқда. Жамоа ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!