Диего Марадонанинг шахсий шифокори Леополдо Луке аргентиналик собиқ футболчининг ўлими сабаб тергов қилинмоқда, дея хабар қилмоқда Marca.
Суд прокуратура сўровига кўра, шифокорнинг уйи ва клиникада тинтув ишларини ўтказишга рухсат берган. 30 нафарга яқин полициячи унинг уйи ва ишхонасида тинтув ишларини олиб борган.
Луке инсон ўлимига олиб келган бепарволикда гумон қилинмоқда.
Таъкидланишича, Марадонага бошидаги гематомани олиб ташлаш учун ўтказилган операциядан кейин шифохонадан кетишга рухсат берилмаган. Бироқ Диего 11 ноябрь куни у ерни тарк этганди.
Прокуратура қатор саволларга жавоб топишга уринмоқда: Марадонага уйда қолишга рухсат этилганми, нима сабабдан у кеча-ю кундуз шифокор мутахассис кузатуви остида бўлмаган, собиқ футболчида керакли дорилар бўлганми, медицина қоидаларига риоя этилганми, нима сабабдан уйда дефибриллятор бўлмаган?
Эслатиб ўтамиз, Диего 25 ноябрь куни юрак хуружи оқибатида 60 ёшида вафот этди.
Мавзуга доир:
- Марадонанинг менежери: «Диего ўзини ўлишга қўйиб берди. У чарчаган ва яшашни хоҳламаётганди»
- Футбол афсонаси Диего Марадона ҳаёти ва фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар (фотогалерея)
- Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)
- Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя
- «Аргентиналик бўлиш бахти ҳеч қандай қийматга сотилмайди». Марадонанинг 100 млн долларга сотилмаган ватанпарварлиги ҳақида
- Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)