Аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадонанинг шахсий шифокори Леополдо Луке мижозининг ўлими сабаб жавобгарликка тортилганини шарҳлаб ўтди.
Аввалроқ суд шифокорнинг уйи ва ишхонасида тинтув ўтказишга қарор чиқаргани. Лукенинг ўзи эса одам ўлимига олиб келган бепарволикда гумон қилинаётгани хабар қилинганди.
«Бу юридик суриштирувларни тушунмайман ва шубҳага бормоқчи эмасман. Мен ўзимни суднинг ҳукмига топшираман. Диегони даволашда нима қилганимни ва қандай қилганимни яхши биламан. Прокурорлар ҳеч ким кутмаган ишни қилди. Бу уларнинг иши ва мен буни ҳурмат қиламан. Биз улар сўраган барча маълумотларни тақдим этдик», — дейди Луке.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. У сурункали юрак етишмовчилиги оқибатида ўпканинг ўткир шиши сабаб ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга доир:
- Марадонанинг менежери: «Диего ўзини ўлишга қўйиб берди. У чарчаган ва яшашни хоҳламаётганди»
- Футбол афсонаси Диего Марадона ҳаёти ва фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар (фотогалерея)
- Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)
- Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя
- «Аргентиналик бўлиш бахти ҳеч қандай қийматга сотилмайди». Марадонанинг 100 млн долларга сотилмаган ватанпарварлиги ҳақида
- Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)