ПСЖнинг аргентиналик ҳужумчиси Мауро Икарди фаолиятини Туриннинг «Ювентус»ида давом эттириши мумкин, деб ёзмоқда Calciomercato.
Туринликлар жамоа ҳужумчиси Пауло Дибала билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти. Шу боисда «Ювентус» Дибалани Икардига алмаштириш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Ушбу трансфер 2021 йил ёзида амалга ошишиши мумкин.
Дибаланинг «Ювентус» билан амалдаги битими 2022 йил ёзига қадар мўлжалланган. 27 ёшли форвард 2020/21 йилги мавсум жамоа сафида 9 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.
Икарди 2019 йил ёзида «Интер»дан ПСЖга ўтганди. Футболчи амалдаги мавсум Франция чемпионатида 5 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)