«Реал» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Эден Азар Ла Лига 11-тури доирасида «Алавес»га қарши кечган баҳсда (1:2) жароҳат олди.
Мадридликлар расмий сайтининг маълум қилишича, бельгиялик футболчи ўнг оёғи мушакларини шикастлаб олган.
Marca хабарига кўра, футболчи тахминан 3 ҳафта майдонга туша олмайди.
Бу 16 ойдан бери мадридликлар сафида юрган Азар учун саккизинчи жароҳат бўлди. У «Челси»дан етти йил давомида 12 марта жароҳат олганди.
Шу тариқа Азар Ла Лига доирасида «Севилья» ва «Атлетико»га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. Чемпионлар Лигасида эса «Шахтёр» ва «Боруссия М»га қарши учрашувларда қатнаша олмайди.
Азар Ла Лига жорий мавсумида учта ўйин ўтказди ва битта голга муаллиф бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Даниэль Карвахаль, Серхио Рамос, Альваро Одриосола ва Федерико Вальверде жароҳат туфайли мадридликлар лазаретида бўлиб турибди.
Мавзуга доир: Ҳашаматли уй, машиналар ва кўз-кўз қилинмайдиган шахсий ҳаёт. «Реал»нинг «биллур оёқ»ли юлдузи Эден Азар қандай ҳаёт кечиради?
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)