Аввалроқ «Пандемия шароитида туризм» лойиҳасини ташкил этган Туркия маданият ва туризм вазирлиги ўзбекистонлик журналист ва блогерларни Туркиянинг Истанбул ва Анталия шаҳарларига таклиф этгани ҳақида хабар берган эдик. Айтиш керакки, туризмни яна хавфсиз даврга қайтариш учун шу соҳадаги давлат идоралари ва нодавлат ташкилотлари назорати остида пандемия тарқалишининг олдини олиш ва туристик фаолиятни хавфсиз равишда амалга ошириш мақсадида Туркияда пандемия, соғликни сақлаш ва гигиена қўмитаси ташкил этилган. Ҳаво, ер усти ва денгиз орқали қатновлар, шунингдек, туристик объектлар, ичимликлар ва озиқ-овқат саноати бўйича комплекс йўл хариталари ишлаб чиқилган.

Мамлакатда энг машҳур саналган тарихий қадамжолар, диққатга сазовор гўшаларнинг ҳар бирида коронавирус пандемиясидан келиб чиққан ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Ҳаттоки энг машҳур ва сайёҳлар билан доимий гавжум Босфор бўғозидаги транспорт воситалари, унинг атрофидаги томошагоҳ майдончаларда ҳам ижтимоий масофа сақлаш, ниқоб тақиш каби талабларга қатъий амал қилинаётганини кўриш мумкин.

Айтиш керакки, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги 2020 йилнинг ёз мавсумидан амалга киритилган «Соғлом Туризм Сертификати» дастурини ишлаб чиққан бўлиб, у 4 рукнга асосланади: «Йўловчилар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Ходимлар саломатлиги ва хавфсизлиги», «Объектлардаги эҳтиёткорлик чоралари», «Транспорт соҳасидаги эҳтиёткорлик чоралари». Босфор бўғозида «Транспорт соҳасидаги эҳтиёткорлик чоралари» — ҳаво, ер усти ва денгиз транспортларида қўлланиладиган қоида ва тадбирлар комплекси тўлиқ амал қилади. Транспорт соҳасидаги ходимлар учун ўқув машқлари ўтказиш, ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш, транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ва йўловчиларни ташиш тизимини оралиқ хавфсиз масофани сақлаш стандартларига мувофиқ ташкил этиш, сертификатлаш дастури талабларида белгиланган.

Маълумот учун, Босфор бўғози Дарданелл бўғози ҳамда Мармар денгиз билан биргаликда замонавий Туркиянинг Осиё ва Европа қисмларини ажратиб туради. Турклар ушбу ҳудудни Истанбул бўғози, деб аташади. Босфорнинг узунлиги 30 километр, кенглиги 0,7 дан 6 километргача. Босфор орқали Қора денгиз Мармар денгизи билан, кейин эса Дарданелл орқали Эгей ва Ўртаер денгизлари билан боғланади. Шунинг учун Босфор орқали доимий равишда савдо кемалари, йўловчи лайнерлари ва нефть танкерлари ўтиб туради.

Долмабахче саройи дарвозасидан кўриниб турган Босфор манзаралари.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Манзили томон шошаётган катер.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Юк ташувчи кема.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Босфор узра учиб юрган чағалай.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Шаҳарнинг Осиё ва Европа қисмларини боғловчи Босфор кўприги.

Фото: «Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Галата кўприги устида балиқ тутаётган одамлар.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Галата кўприги устида балиқ тутаётган одамлар.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Галата кўприги устида балиқ тутаётган одамлар.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Галата кўприги устида балиқ тутаётган одамлар.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Мустафо Камол Отатуркка қўйилган ҳайкал.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Ижарага берилувчи велосипедлар.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Султон Ёвуз Селим кўприги.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Султон Ёвуз Селим кўприги.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Султон Ёвуз Селим кўприги.

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман

Фото:«Дарё»/ Мадина Нурман