Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг менежери Стефано Чечи мижозининг ўлими ҳақида фикр билдирди.
«Диегонинг ўлими юзасидан суриштирув олиб борилмоқда. Энди одамлар нима қилиш кераклигини уқтирмоқда.
Диего ҳар доим ёлғиз бўлган: одамлар фақат Марадона ҳақида ўйларди. Диего 17 ёшга тўлгандаёқ Диего бўлишдан тўхтаган. Унга яқинлашиш жуда қийин эди, чунки у нозик, шубҳаларга тўла, содда ва кўнгли очиқ одам эди. Менда у билан боғлиқ 20 йиллик ажойиб хотиралар қолди.
Сўнгги вақтларда у ўзини жисмоний ва руҳий томондан ташлаб юборганди. Ўйлашимча, у чарчади ва ўзини ўлишга қўйиб берди, у ортиқ яшашни хоҳламас эди.
Диего атрофидаги оилавий парокандалик у ҳеч қачон ҳаловатда яшамаганига исбот. Ҳатто у ўлганидан кейин ҳам улар бир бирининг сочини юлмоқда. Энди у ўзи учун энг севимли бўлган ота ва онаси билан бирга. Энди Диего хотиржам», — дейди Чечи.
Эслатиб ўтамиз, Диего 25 ноябрь куни юрак хуружи оқибатида 60 ёшида вафот этди.
Мавзуга доир:
- Футбол афсонаси Диего Марадона ҳаёти ва фаолиятидаги энг ёрқин лаҳзалар (фотогалерея)
- Аргентинадан Суриягача. Мухлислар Диего Марадона билан видолашмоқда (фотогалерея)
- Марадонанинг неаполлик бемор болага ёрдам бериш учун клубга қарши чиқиб, лой майдонда ўйнаб гол ургани ҳақида кичик ҳикоя
- «Аргентиналик бўлиш бахти ҳеч қандай қийматга сотилмайди». Марадонанинг 100 млн долларга сотилмаган ватанпарварлиги ҳақида
- «Онам мени энг зўри деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон у билан баҳслашмайман». Афсонавий Диего Марадона ҳаётидаги энг машҳур иқтибослар
- Диего Марадона 23 йил аввал футбол билан хайрлашганди, бугун эса... Аргентиналик даҳонинг сўнгги учрашуви
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)