• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда иссиқлик таъминоти тизимидаги муаммоларни бартараф этиш учун 772,2 млн доллар кераклиги маълум қилинди

    АОКА ҳузурида «Тошиссиққуввати» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари Азиз Сайфуллаев иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Унда куз–қиш мавсумида аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича юзага келаётган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган тезкор чоралар ҳақида маълумот берилди.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектлари учун қулай шарт-шароит яратишда иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти бўйича узлуксиз ва сифатли хизмат кўрсатиш энг муҳим омиллардан бири саналади», — деди Азиз Сайфуллаев.

    Қайд этилишича, «Тошиссиққуввати» томонидан пойтахтдаги 12 801 та бино-иншоотларга иссиқлик энергияси етказилмоқда, жумладан:

    • 9200 та кўп квартирали уйларга;
    • 524 та даволаш муассасаларига;
    • 498 та мактабларга;
    • 635 та болалар боғчасига;
    • 514 та олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига;
    • 1430 та бошқа объектларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.
    Таъкидланишича, ҳозирги вақтда барча иссиқлик тармоқларининг 72 фоизи (17 йилдан ортиқ) фойдаланиш муддатини ўтаб бўлган, яъни 1940 километр узатувчи қувурлар (970 километр канал) алмаштирилиши кўзда тутилмоқда.

    Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизимини замонавий энерготежамкор технологиялар асосида ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2019 йил 2 декабрдаги «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4542-сонли қарори имзоланган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда газнинг кунлик истеъмоли 46 миллиондан 70 миллион кубометрга етгани маълум қилинди

    Қарор билан 2020–2022 йилларда Тошкент шаҳри иссиқлик таъминоти тизими самарадорлигининг асосий мақсадли индикаторлари тасдиқланиб, 2023 йилгача 358,5 километр қувурларни алмаштирилиши (қайта ётқизиш) кўзда тутилган. Бундан 2021 йилда — 157,3 километр қувурлар, 2022 йилда — 201,2 километр қувурлар алмаштирилади.

    «Тошкентдаги қувурларнинг 72 фоизи авария ҳолатида»

    «Kun.uz»нинг «Тошиссиққуввати» ходими Икром Исаковга таяниб маълум қилинишича, айни вақтда Тошкент шаҳридаги иссиқлик узатиш қувурларининг 70 фоиздан ортиғи – жами 1940 километр узунликдаги қувурлар авария ҳолатида. Мутасадди аҳолига иссиқлик етказиб берувчи қувурларни янгилаш масаласига тўхталган.

    «Тошкент шаҳрида жами 2 900 километр қувур бор. Ундан 72 фоизи, яъни 1940 километрлик қисмининг муддати ўтган. Муддати ўтди деб 17 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилган қувурларга айтилади. Уларни алмаштириш лозим. Чунки бундан кейинги даврда авария хавфи катта бўлади.

    Ҳурматли президентимиз шуни инобатга олиб 2019 йил 2 декабрда «Тошкент шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини имзолаганди. Шу қарор асосида 2021–2022 йилларда Тошкент шаҳри бўйича 351 километр қувурни алмаштиришимиз керак.

    Ҳозирда ишлаб турган 20, 30 йиллик қувурлар ҳам бор. Муддати ўтиб кетишига биринчи ва асосий сабаб – молиявий масала. Уларни алмаштиришга маблағ керак. Ташкилотимиз молиявий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлайди. Шу пайтгача маблағимиз миқдорига қараб қувурларни алмаштирганмиз. Давлат ҳам бир қисмини молиялаштирган, лекин бу жуда кам миқдорда бўлган.

    Ҳозирда президент қарори билан давлатнинг молиявий қўллаб-қувватлаши натижасида 2022 йилгача қувурларни алмаштириш ишларини олиб боришни режалаштирганмиз. Келгуси икки йилда 351 километр қувурни янгисига алмаштириш жуда ҳам катта натижа бўлади. Бу 2021 йилда 150 километр, 2022 йилда 201 километр дегани», – дейди корхона вакили.

    Мавзуга доир: Тошкентнинг бир қисми совуқ кунда қувурдаги авария сабаб иссиқлик таъминотисиз қолди

    Маълум қилинишича, айни пайтда «Тошиссиққуввати» томонидан пойтахтдаги 12 минг 801 та бино ва иншоотларга иссиқлик энергияси етказиб берилмоқда.

    Маълумот учун, Тошкентда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланган.

    27.11.2020, 14:10   Изоҳ (0)   9775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Хизмат машинасидан шахсий ишларида фойдаланиш одатий ҳол бўлиб қолган». Акмал Бурҳонов амалдорларнинг хизмат автомобилларидан фойдаланишини танқид қилди

    27.11.2020, 13:31

    Андижонда фуқаронинг қийноққа солиниши ва касалхонада вафот этишига алоқадор ИИО ходимларига суд ҳукми ўқилди

    27.11.2020, 13:20

    Бош прокуратура Trailblazer сотиб олганини рад этиб, Equinox сотиб олганини маълум қилди

    27.11.2020, 13:09

    «Ўздавкарантин» инспекцияси Россияда тақиққа учраган Ўзбекистон помидор ва булғор қалампир маҳсулотларини ўрганишни бошлади

    27.11.2020, 12:45

    Сенат томонидан Фарғона водийсида энергия муаммосини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди

    27.11.2020, 12:10

    Ўзбекистон ИИВ ва UzCard пластик карта эгалари фирибгарлардан қандай ҳимояланиш кераклигини эслатиб ўтди

    27.11.2020, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.