Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиши якунланаётган метро линияси 2020 йилнинг охирида ишга туширилади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Сергели йўналиши ишга тушганидан сўнг 35 000 йўловчига хизмат қилади. Ҳозирда ушбу йўналишни қуриш ишларида 1200 га яқин мутахассис ва ишчи ходимлар, 100 дан ортиқ машина ҳамда техникалардан фойдаланилмоқда.

Ерусти метро бекатларининг безакларида замонавий қурилиш материалларидан фойдаланилган. Айни пайтда бекатлар миллий меъморий кўринишдаги ҳолатга келтирилмоқда.

Таъкидланишича, лойиҳа якунига етгач 210 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.

Чилонзор йўналишининг Олмазор бекатидан янги қурилаётган Сергели метро йўналишининг сўнгги бекатигача синов режимида поезд ўз ҳаракатини амалга оширди. Ҳозирда Сергели метро йўналишида якуний қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкент метрополитенининг Сергели йўналишида синов тариқасида поезд ҳаракатлангани ҳамда ушбу йўналишини қуриш ишлари якунланаётгани маълум қилинганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар