26 ноябрь куни соат тахминан 12:00 лар атрофида Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги «Пахта Нефтьбазаси»да 5 минг тонна сиғимли ёқилғи цистернаси ёниб кетди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Ҳодиса жойига зудлик билан 14 та ўт ўчириш ва қутқарув бригадаси етиб борган. Вазият назоратга олинган.
Қутқарувчилар ёнғинни тўлиқ бартараф қилиш учун тахминан 1 соат вақт кетишини билдирган.
Айни вақтда қурбонлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Изоҳ (0)