Қорақалпоғистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 1-синфда ўқийдиган мактаб ўқувчиси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани «Саришунгил» МФЙ ҳудудидан ўтадиган йўлдан Lacetti автомобили ҳайдовчиси, 1991 йилда туғилган фуқаро тумандаги 33-мактабнинг 1-синфида ўқийдиган қизни йўлни кесиб ўтаётган вақтида уриб юборган.

Натижада ўқувчи туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида ўзига келмасдан вафот этган.