• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Адлия вазири Русланбек Давлетов: Тошкент шаҳрида 50 фоиз давлат хизматлари агентлиги ходимлари аттестациядан ўта олмаган

    Тошкент шаҳрида 50 фоиз давлат хизматлари агентлиги ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Бу ҳақда адлия вазири Русланбек Давлетов адлия тизими ва норма ижодкорлиги бўйича ўтказилган онлайн мулоқотда маълум қилган.

    Фото: Адлия вазирлиги

    Фото: Адлия вазирлиги

    Жумладан, вазир «Нима учун Бухоро тумани ягона дарча хизматида СТИР (ИНН) олиш учун фуқаролардан пул талаб қилади. Пластик картадан тўлаймиз десак, нақд пул талаб қилишади. Шу қонунийми?», деган саволга жавоб бериш пайтида агентлик тизимида ортиқча пул олиш билан боғлиқ муаммо сақланиб қолаётганини айтиб ўтган.

    ИНН олиш учун ҳеч қандай тўлов қилмаслик керак. Агар Бухоро туманида шундай ҳолат бўлган бўлса, видеога ёзиб олиб, бизга берсангиз, бу биз учун жуда фавқулодда ҳолат. Давлат хизматлари агентлиги тизимида ҳар битта марказга хизматлардан ойликларига даромад келадиган тўғридан-тўғри тизим қилганмиз. Нима учун? Рағбатлантириш учун, ўғрилик, товламачилик қилмасин, одамлардан пул талаб қилмасин, ортиқча тўлов қилмасин, деган мақсадда қилганмиз. Агар шундай ҳолат бўлса, қаттиқ чора кўрамиз. Тошкент шаҳрида 50 фоиз давлат хизматлари агентлиги ходимлари аттестациядан ўта олмаган. Нимага? Айнан мана шундай камчиликлари учун.

    Русланбек Давлетов, адлия вазири

    Вазир нотариат соҳасида ҳам ортиқча пул олиш, ундиришга қарши курашилаётгани, фуқаролар қайси хизмат учун давлатга қанча пул тўлашни билиши учун SMS хабарнома тизими йўлга қўйилганини қайд этган.

    «Хусусий нотариус бўлса ҳам шундай қилиши керак, чунки у хусусий бўлса ҳам текинга ишлаётгани йўқ, унинг ичида оладиган қисми бор, кун кўряпти. Шундан ходимларига ойлик тўлаяпти. Бугун нотариусларнинг хизматидан олаётган пуллари жуда кам эмас, яхшигина даромад қилишяпти», — дейди у.

    Давлетов, шунингдек, 2021 йилни адлия тизимида ички назорат учун «Давлат хизматлари йили», деб эълон қилинганини билдирди. Бундан кўзланган мақсад халққа хизмат қилишда бюрократияни, қоғозбозликни йўқотиш, давлат органлари билан муносабатда янгича даврни бошлаб бериш учун тегишли қарорлар тайёрлаб ҳукуматга тақдим этилишини, бу борадаги ишлар янгича кўриб чиқилишини билдирди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2020 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жами 838 та коррупция ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилгани, жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 1 нафари адлия соҳасидан эканлиги хабар қилинган эди. Шунингдек, ФҲДЁ идоралари ходимлари томонидан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни расмийлаштиришда ортиқча маблағ ундирилаётгани борасида Давлат хизматлари агентлиги фуқароларга эслатмалар билан чиққан.

    Мавзуга доир:

    • Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида етти нафар нотариуснинг лицензияси тўхтатилди
    • ДХА давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида бир қатор камчиликларни аниқлади (видео)
    • Ўзбекистонда икки йил ичида салкам 2000 нафар мансабдор шахс коррупциявий жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган

    25.11.2020, 22:58   Изоҳ (0)   15573
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда вакциналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

    25.11.2020, 22:34

    Тошкентдаги «Ғалаба боғи» ҳайкалтарошларига қарийб 5,5 млрд сўм гонорар тўлангани маълум қилинди

    25.11.2020, 22:22

    Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтига янги ректор тайинланди

    25.11.2020, 21:57

    Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш учун рухсатнома шарт эмас, бунинг учун солиқ тўланмайди — Энергетика вазирлиги

    25.11.2020, 21:36

    Наманганда электр энергияси таъминоти бўйича 10 кунда 70 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган

    25.11.2020, 20:59

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғига янги ўринбосарлар тайинланди

    25.11.2020, 20:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.