• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси «Жанубий Корея — Марказий Осиё» ҳамкорлик форумида иштирок этди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2020 йил 25 ноябрь куни Сеул шаҳрида бўлиб ўтган «Жанубий Корея — Марказий Осиё» 13-ҳамкорлик форумида иштирок этди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари пандемия шароитида мамлакатларнинг барқарорлиги ва изчил ривожланишини таъминлашнинг устувор йўналишларини ҳамда кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг истиқболларини муҳокама қилди.

    Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорликка асосланган адолатли глобал тизимни шакллантириш орқали коронавирус инфекциясига қарши биргаликдаги курашни, даволаш усулларини такомиллаштириш ҳамда янги эпидемиологик-санитар стандартлар ва қоидаларни жорий этиш бўйича ахборот алмашишни давом эттиришнинг зарурлигини қайд этди. Аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш ва иқтисодиётнинг ишлаши ўртасидаги мувозанатни таъминлашнинг муҳимлиги таъкидланди.

    Форум қатнашчиларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш борасидаги ташаббусининг концептуал аҳамияти ҳақида маълумот берилди.

    Ўзбекистон делегацияси раҳбари давлат идоралари, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари фаолиятига рақамли технологияларни кенг жорий қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарблигини алоҳида таъкидлади.

    Тадбир иштирокчилари эътибори иқлим ўзгаришининг Марказий Осиё минтақаси барқарор ривожланишига салбий таъсир кўрсатаётганига ҳам қаратилди. Шу нуқтайи назардан Орол денгизи қуришининг экологик оқибатлари, Оролбўйи аҳолисига халқаро ҳамжамият томонидан кўмак кўрсатилишининг механизмлари таҳлил қилинди.

    Шунингдек, Абдулазиз Комилов «Жанубий Корея – Марказий Осиё» ҳамкорлик форумидаги иштироки доирасида Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Кан Гён Ҳва билан учрашди.

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

    Таъкидланишича, ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томон кун тартибининг долзарб масалаларини муҳокама қилди, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг ташкилий жиҳатларини кўриб чиқди.

    Корея томони сиёсат, савдо, инвестиция, молия, АКТ, фан ва технологиялар соҳасидаги мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик суръатига юқори баҳо берди.

    Шу билан бирга, 2019 йил икки томонлама муносабатларни алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилиши Ўзбекистон—Жанубий Корея алоқаларининг теран ва узоқ муддатли эканлигидан дарак бериши таъкидланди.

    Коронавирус инфекциясига қарши курашишда ҳамкорлик қилишнинг ижобий тажрибаси мамнуният билан эътироф этилиб, пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини бартараф этишдаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди.

    Савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларнинг аҳамияти қайд этилди. Ўзаро савдонинг аввалги ўсиш суръатларини сақлаб қолиш ва унинг ҳажмларини ошириш учун аниқ чоралар кўришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги билдирилди.

    Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, Ўзбекистонда янги тиббиёт муассасаларини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни кўриб чиқилди.

    Вазирлар томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди.

    Аввалроқ Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 15–22 ноябрь кунлари АҚШга ташриф буюрган эди. Ташриф давомида ташқи ишлар вазири Пентагон раҳбари вазифасини бажарувчи Кристофер Миллер билан учрашди.

    Делегация 20 ноябрь куни Ўзбекистон–АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг саккизинчи раундида иштирок этди. Шунингдек, Абдулазиз Комилов АҚШдаги ўзбекистонликларга давлат мукофотларини топширди.

    26.11.2020, 18:26   Изоҳ (0)   17791
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АОКАнинг огоҳлантириши «Дарё»га ҳам етиб келди

    26.11.2020, 18:15

    «Ҳудудий электр тармоқлари» нима сабабдан Trailblazer харид қилганига изоҳ берди

    26.11.2020, 17:35

    Ўзбекистон давлат боғчаларига навбатга қўйишда имтиёз бериладиган болалар тоифалари қисқартирилиши мумкин

    26.11.2020, 17:10

    Адлия вазири: Машинани ишончнома орқали бошқариш келажакда тарихга айланиши керак

    26.11.2020, 16:38

    Фото: Тошкентда мамлакат бош арчасини ўрнатиш ва безатиш ишлари

    26.11.2020, 16:09

    Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари Навоий вилоятига прокурор бўлди. Бир кун аввал Навоий вилояти прокурори Сирдарёга прокурор бўлганди

    26.11.2020, 15:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.