«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 2020 йилнинг май ойида 398 миллион сўмга Trailblazer LTZ АТ харид қилгани тўғрисида тарқалган хабарларга изоҳ берди. Компания ўз автопаркида ростдан ҳам шунақа йўлтанламас борлигини тасдиқлаган.
«Мазкур автомашина узоқ масофага ҳамда тоғли шароитларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган бўлиб, жамиятнинг шундай турдаги машинага эҳтиёжи туфайли маҳаллий ишлаб чиқарувчи маҳсулоти шартнома асосида харид қилинган», — дейилади корхона матбуот хизмати хабарида.
Шу билан бирга, компания «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 252,2 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали Ўзбекистоннинг маиший ва юридик истеъмолчиларига электр энергиясини етказиб беришини таъкидлаган.
«Ана шу электр тармоқларининг айрим қисми ноқулай тоғ шароитлари ҳамда оддий енгил автомашина етиб бориши қийин ҳудудлар ёхуд талафот зоналарида (Сардоба сув омбори емирилиши туфайли содир бўлган каби) жойлашгани сабаб у ерда олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишиш ва зарур ҳолларда оператив чоралар кўриш учун тезкор етиб бориш эҳтиёжи мавжудлиги сабаб Бошқарув кенгаши қарорига асосан харид қилинган», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Давлат активларини бошқариш агентлиги ижтимоий тармоқда кенг жамоатчилик томонидан билдирилаётган фикрларни инобатга олган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси учун Trailblazer автомобилини сотиб олиш фикридан қайтган эди.
Изоҳ (0)