Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Акром Сулаймонов

Акром Сулаймонов
Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Таъкидланишича, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Сулаймонов Акром Исомиддинович шаҳарнинг янги ҳокими сифатида жамоатчиликка таништирилган.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Акром Сулаймонов 1969 йил Чироқчи туманида туғилган бўлиб, айни кунга қадар «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган. Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Тўлқин Каримов вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.

Фото: Қашқадарё вилоят ҳокимлиги

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёнинг Мирзаобод туманига Жонибек Яриев, Сирдарё туманига Ботиржон Мирзақулов ҳоким этиб тайинлангани, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шерзод Раҳмонов номзоди тасдиқлангани, Каттақўрғон туманига 25 кун ичида иккинчи марта вақтинчалик ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди