Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Сулаймонов Акром Исомиддинович шаҳарнинг янги ҳокими сифатида жамоатчиликка таништирилган.
Акром Сулаймонов 1969 йил Чироқчи туманида туғилган бўлиб, айни кунга қадар «Ўзмелиомашлизинг» давлат унитар корхонаси ижрочи директори лавозимида ишлаб келган. Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Тўлқин Каримов вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарёнинг Мирзаобод туманига Жонибек Яриев, Сирдарё туманига Ботиржон Мирзақулов ҳоким этиб тайинлангани, Самарқанд вилоятининг Нарпай тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Шерзод Раҳмонов номзоди тасдиқлангани, Каттақўрғон туманига 25 кун ичида иккинчи марта вақтинчалик ҳоким тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)