«Интер» бош мураббийи Антони Конте Чемпионлар Лигаси 4-тури доирасида «Реал»га қарши кечадиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: Twitter

Бу биз учун финалга тенг. Биз клуб тарихини биламиз. Нафақат узоқ ўтмиш, яқин тарихдаги воқеаларни ҳам. Муҳим натижани қайд этишдан ўзга чорамиз йўқлигини биламиз. Яхши ҳаракат қилсак ва диққатни жамлаб ўйнасак, ғалаба қозона олишимизни кўрсатдик.

Одамлар биздан кўпроғини кутмоқда, бироқ ўйин даражамиз ҳали ҳам ўсгани йўқ. Айрим вазиятларда янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак.

Ўтган йили ўйинларни кучли бошлар эдик. Сабрли бўлишмиз керак, чунки ҳозирда рақиблар нисбатан тенг. Бу тўпни эгаллаб туришдаги статистикамиз ошганига яна бир сабаб.

Агар рақобатбардош бўлишни истасак, у ҳолда ҳар бир нуқтани кучайтиришимиз керак. Концентрацияни сақлаш ва сифатли ўйин кўрсатиш керак.

«Реал» йўқотишлари сабаб йиғлайди деб ўйламайман. Уларнинг таркибида яхши футболчилар кўп. ОАВда «Реал»нинг йўқотишлари ҳақидаги хабарлар менга кулгили туюлади.

Антонио Конте, «Интер» бош мураббийи

«Интер» — «Реал» учрашуви Тошкент вақти билан 25 ноябрдан 26 ноябрга ўтар кечаси 01:00 да бошланади.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!