«Барселона» жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан жамоа ҳимоячиси Херар Пикега ўринбосар излашни бошлаб юборган, деб хабар бермоқда АS нашри.
Таъкидланишича, каталонияликлар Пикенинг ўрнини вақтинча бўлса ҳам эгаллаш учун аргентиналик ҳимоячи Эсекел Гарайнинг номзодини кўриб чиқмоқда. 34 ёшли Эсекел айни дамда эркин агент мақомига эга. Боиси футболчи 2020 йил ёзида 4 йиллик фаолиятдан сўнг «Валенсия»ни тарк этганди.
Гарай ўз вақтида (2008—2011 йиллар) Мадриднинг «Реал»ида тўп тепган.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигаси 10-тури доирасида Мадриднинг «Атлетико»сига қарши баҳсда (0:1) Херар Пике жароҳат олиб, ўз ўрнини 62-дақиқада Сержиньо Дестга бўшатиб берганди. Сўнгги маълумотларга кўра, Пикенинг ўнг тиззаси жиддий жароҳатланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)