Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россияда 23 ноябрь тонгги ҳолатга кўра, коронавирусга чалиниш бўйича 25 173 та янги ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда Meduza. Бу касалланганлар сони суткалик ортиши бўйича пандемия бошланганидан буён янги антирекорд.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Янги касалланиш ҳолатларининг энг кўпи Москва (суткасига 6866 та) ва Санкт-Петербург (+2926 та) шаҳарларида кузатилган.

Мамлакатда инфекция қайд этилганларнинг умумий сони 2 114 502 нафарга етди.

Сутка давомида COVID-19 беморларининг 361 нафари, умумий ҳисобда эса 36 540 нафари вафот этган. 19 ноябрь куни 463 киши вафот этиб, суткалик ўлим ҳолатлари бўйича пандемия бошланганидан буён янги юқори кўрсаткич бўлганди.

Умумий ҳисобда 1 611 445 киши соғайган, шу жумлада 16 002 киши сўнгги суткада тузалиб чиққан.

«Роспотребнадзор» маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусни аниқлаш бўйича сўнгги 24 соат ичида 520 мингта, умумий ҳисобда эса 72,9 миллионтадан ортиқ тест ўтказилган.

Жонс Ҳопкинс маълумотларига кўра, Россия коронавирус қайд этилганлар сони бўйича дунёда АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Франциядан кейин бешинчи ўринда. Айни пайтда коронавирусга чалинганлар сони дунёда 58 миллиондан ошган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар