Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Space Х компанияси асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта давомида 13,5 миллиард долларга ўсди, дея хабар берган Forbes.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Маскнинг капитали 22 ноябрь ҳолатига кўра журналнинг миллиардерлар рейтингида 104,5 миллиард долларга баҳоланган. Tesla раҳбари рўйхатда тўртинчи поғонага кўтарилган. Аввалроқ унинг ушбу рейтингда Facebook асосчиси Марк Цукербергдан (99,1 миллиард доллар) ўзиб кетгани хабар қилинганди.

Forbes рейтингини Amazon асосчиси Жефф Безос бошқармоқда, унинг бойилиги 181,4 миллиард долларга баҳоланган. Иккинчи ўринда умумий бойлиги 140,5 миллиард долларга тенг бўлган миллиардер, Louis Vuitton Moët Hennessy раҳбари Бернар Арно бормоқда. Microsoft асосчиси Билл Гейтс эса 118,6 миллиард доллар билан учликни якунлаб берган.

Маск Bloomberg’нинг реал вақт режимида янгиланиб турувчи миллиардерлар рейтингида учинчи ўринга чиққан. Агентлик ҳисоб-китобларига кўра унинг бойлиги 121 миллиард долларга етган. Ушбу рейтингни ҳам Безос (183 миллиард доллар) бошқармоқда, иккинчи ўринда Билл Гейтс (128 миллиард доллар) жойлашган. Тўртинчи поғонада 105 миллиардлик бойликка эга Арно, 5-ўринда эса 102 миллиард доллари билан Цукерберг қайд этилган.

Маскнинг бойлиги Tesla акцияларининг нархи ўсгани туфайли ортиб кетган. Акциялар нархи кўтарилишига компаниянинг йил охиригача S&P индексига кириши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган. Forbes’нинг ёзишича, бир ҳафтада компания акцияларининг қиймати 20 фоизга ўсган. S&P 500 ва Dow Jones индекслари мос равишда 0,8 ва 0,7 фоизга пастлаган.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маск Tesla акцияларининг 21 фоиз қисмига эгалик қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар