Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Дортмунднинг «Боруссия» клуби Бундеслига 8-турида «Ҳерта»ни мағлубиятга учратди (5:2).

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Дортмундликларнинг бешта голидан тўрттасига Эрлинг Ҳоланд муаллифлик қилди. Ҳоланд Германия чемпионатидаги дастлабки 22 ўйинида 23 та гол уришга эришди.

Бу чемпионат тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади. Ундан аввалги рекорд «Ҳамбург» собиқ ҳужумчиси Уве Зеелерга тегишли бўлиб, у 1953—1972 йилларда дастлабки 22 ўйинида 20 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, Golden Boy—2020 соврини соҳиби Эрлинг Ҳоланд 2020/21 йилги мавсумда 7 та ўйин ўтказиб, 10 гол ва иккита голли узатма муаллифига айланди.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар