Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Спорт

    Ди Стефано, Зидан, Рамос ва Роналду. «Реал» тарихидаги энг яхши футболчилар ҳақида

    22.11.2020, 13:00 19910

    Мадрид дунёнинг энг муваффақиятли, оммабоп, совриндор ва бой клублардан бири ҳисобланади. Клуб ташкил топганидан бери унда кўплаб юқори даражадаги футболчилар тўп суриб келган, уларнинг аксарияти эса жамоанинг рамзи ва афсонасига айланган. Демак, қуйида «қироллик клуби» тарихидаги энг яхши футболчилари ҳақида фикр юритилади.

    Альфредо ди Стефано

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Реал» тарихидаги энг буюк футболчилардан бири бу, шубҳасиз, ди Стефанодир. Альфредо ўтган асрнинг 50 йилларида мадридликларнинг Европа майдонларида тўлиқ устунлик қилишини таъминларди. Аргентиналик етакчиси туфайли жамоа Чемпионлар Кубогининг дастлабки бешта унвонини қўлга киритган. Альфредо эса ҳар бешала финалда ҳам гол уришга муваффақ бўлган. Умумий ҳисобда ди Стефано «қаймоқранглилар» сафида 396 ўйинда 308 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Ди Стефано – кўп қиррали футболчи бўлиб, ҳимоячиларга ёрдам беришдан тортиб то «йиртқич» ҳужумчи вазифасигача бажарарди.

    Криштиану Роналду

    Фото: Squawka

    Фото: Squawka

    Агар ди Стефано «Реал»нинг ХХ асрдаги энг яхши ўйинчиси бўлса, Роналду XXI асрда ана шундай номга лойиқ кўрилган. 9 мавсум давомида португалиялик мунтазам равишда голлар уриб, «қаймоқранглилар» сафида расмий турнирларда нақ 450 та голни ўз номига ёздириб қўйди. Бу эса унга жамоанинг энг яхши тўпурари деган мақомни тақдим этди. Мадридликларнинг 4 марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишида ҳам, шубҳасиз, Роналду муҳим рол ўйнаган. Очиғини айтганда, агар Роналду бўлмаганида «Реал»нинг ушбу ўн йилликда «Эль-Класико» ва умуман, Мессиси бўлган «Барселона»га қандай рақобат кўрсатишини тасаввур қилиш мушкул.

    Рауль Гонсалес

    Фото: SportBall

    Фото: SportBall

    Гонсалес «Сантьяго Бернабеу»да узоқ ва муваффақиятли йилларни ўтказди. Ўтказилган ўйинлар сони бўйича (741) «Реал Мадрид»нинг рекордчиси яқин вақтгача клуб (323 та гол) ва Чемпионлар Лигаси тарихидаги (71 та гол) энг яхши тўпурар бўлиб турганди. Рауль жамоани ўз ортидан эргаштира оларди, у гапираётганда эса хоҳласа, хоҳламаса уни ҳамма эшитишга мажбур эди. Унинг майдондаги энг устун жиҳати – керакли вақтда керакли жойда бўла олиши эди. Унинг тўпни оҳисталик билан дарвозабонлар устидан ошириб ташлашига эса ортиқча таъриф бермаган маъқул.

    Рауль Мадрид клубининг рамзи бўлиб, у жамоа билан беш йил давомида уч марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган. Шунингдек, олти бор Ла Лига чемпионлигини ҳам қўлга киритган. «Реал» мухлислари Раулни жуда яхши кўрарди, ҳатто унга «Мадрид қироли» деб лақаби берилганди.

    Франциско «Пако» Хенто

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Хенто футбол тарихида олти марта Чемпионлар Кубоги/Лигасида ғалаба қозонган ягона ўйинчи ҳисобланади.  50–60 йилларда чап қанот вингери ўзининг ажойиб тезлиги ва дриблинги билан машҳурликка эришганди. Унинг ягона камчилиги ди Стефано ва Ференц Пушкаш сингари юлдузлар билан бир вақтда ўйнагани бўлган.

    Серхио Рамос

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Реал» сафида ўзининг 16-мавсумини ўтказаётган Мадрид қўрғони 34 ёшда бўлишига қарамай, ҳамон юқори даражада ўйнамоқда. У тўрт карра Чемпионлар Лигаси ғолиби саналади, «Реал» сафида умумий ҳисобда 696 учрашув ўтказиб, 100 та гол урган ва 22 та соврин қўлга киритган. Бу эса ҳимоячи учун камтарона бўлмаган рақамлардир. Шундай экан, у тўғрисида ортиқча ёзишга ҳожат йўқ. Фақатгина унинг ўйинини кузатишнинг ўзи етарли.

    Икер Касильяс

    Фото: «Реал»

    Фото: «Реал»

    10 йилдан ортиқ вақт давомида Касильяс «Реал»нинг 1-рақамли дарвозабони бўлди. У футбол тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири ҳисобланади. Унинг ижросидаги ажойиб сейвлар кўпинча мадридликларни муқаррар голлардан сақлаб қоларди. Барча турнирларда Икер мадридликлар сафида 725 учрашув ўтказган. «Қаймоқранглилар» тарихидаги энг яхши дарвозабон 21 ёшга тўлмасидан аввал икки марта жамоанинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасини таъминлаганди. Шунингдек, у «Реал»нинг Десимани (Чемпионлар Лигас/Кубогидаги 10-ғалаба) қўлга киритишида ҳам муҳим аҳамият касб этганди. Икер «Реал» билан умумий ҳисобда 18 та совринни қўлга киритган.

    Зинедин Зидан

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    «Галактикос» даври мадридлик мухлисларга Фигу, Зидан, Роналду, Бекҳэм каби дунё юлдузларини берди. Аммо Флорентино Переснинг ўша харидларидан фақат Зидан шунчалик ажойиб ўйнадики, унинг ушбу рўйхатдан жой олгани ҳам бежизга эмас. Ўша пайтда Зизу «қаймоқранглилар»нинг рекорд харидига айланганди. Мадридликлар ярим ҳимоячи учун «Ювентус»га 75 миллион евро берганди. Зинедин эса жамоага жуда тез мослашди ва энг яхши футболчилардан бирига айланди. «Қироллик клуби»да ўтган беш мавсумда ярим ҳимоячи 49 та гол урди. Зидан «Реал»да ўйинчи сифатида кам вақт ўтказган бўлса-да, б унинг клуб тарихидаги энг яхши футболчилар қаторидан жой олишига тўсқинлик қилмади.

    Роберто Карлос

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Карлос «Фенербаҳче»га ўтишидан олдин 11 йил «Сантьяго Бернабеу»да тўп тепди. Бразилиялик футболчининг жарима зарбалари аср бошида Мадриднинг рамзларидан яна бирига айланганди. Роберто Карлос чап қанотда катта ҳажмли ишни амалга оширарди. У ҳозирги кунга қадар ҳам футбол тарихидаги энг яхши чап қанот ҳимоячиларидан бири ҳисобланади. Бразилиялик ҳимояда идеал ўйин кўрсатар, яшин тезлигида жамоанинг ҳужумларида қатнашарди. Шунингдек, Роберто Карлос ўзининг кучли ва аниқ зарбаси билан анча машҳур эди. У 2010 йилгача (Лукас Подольски унинг рекордини янгилади) энг кучли зарба (198 км/соат) муаллифи сифатида эътироф этиларди.

    Лука Модрич

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Модрич «Реал»га 26 ёшида шаклланган футболчи сифатида келганди, бироқ дастлаб хорватни ҳатто Испанияда йилнинг энг ёмон трансфери деб аташди. Аммо Лука ўзига бўлган ишончи ва меҳнатсеварлиги билан тақдир ғилдирагини шу қадар айлантира олдики, ҳозирда унинг ушбу рўйхатдан жой олишига ҳеч ким эътироз билдир(ол)майди. Модрич «қаймоқранглилар» билан 17 та совринни қўлга киритди. Булар қаторида тўртта Чемпионлар Лигаси бош соврини ҳам бор.

    Мавзуга доир: «Бобомни ҳар сафар ўйлаганимда, юрагим пора-пора бўлиб кетади. У ўз уйи остонасида отиб ташланганди». Хорватиялик қочоқ Лука Модрич ҳикояси

    Мануэль (Маноло) Санчис

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Маноло Санчис «қироллик клуби»да 200 та ўйин ўтказган энг ёш футболчи ҳисобланади. У жамоа таркибида (1984–2000 йиллар) 17 мавсум ўтказиб, уларнинг фақат иккитасидагина 30 тадан кам ўйин ўтказган. Мануэль «Реал»да 710 та ўйин ўтказган, бу кўрсаткич бўйича фақат Рауль (741) ва Касильяс (725) ундан олдинда. Санчис бутун фаолиятини Мадридда ўтказган уч (Сантьяго Бернабеу, Чендо ва Маноло) футболчининг биридир.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасида мутлақ чемпионлик жанги учун шартнома имзоланди

    Бугун, 21:29

    Суперлига. “Бунёдкор” ўз майдонида “Сурхон”га имкониятни бой берди (видео)

    Бугун, 21:12

    Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг саммитида узоқ муддатли ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўрсатиб ўтилди

    Бугун, 21:05

    Кичик Роберт Кеннеди Украинадаги урушни 100 кун ичида тугатишга ваъда берди

    Бугун, 20:35

    Россияда 130 минг киши мажбурий ҳарбий хизматга чақирилади — Путин фармони 

    Бугун, 20:25

    Германия бизнеси етакчилари билан учрашувда Шавкат Мирзиёев илгари сурган таклифлар маълум қилинди

    Бугун, 20:12

    Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга табрик йўллади

    Бугун, 20:01

    “Толибон” делегацияси Москвада паспортларини йўқотиб қўйди

    Бугун, 19:50

    Тиббиёт, таълим муассасалари ва боғчаларда ичимлик суви йўқлиги ривожланаётган Ўзбекистонимиз учун чидаб бўлмайдиган ҳолат” — депутат Мақсуда Ворисова

    Бугун, 19:29

    Тавсия этамиз

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.