• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бавария», ПСЖ, «Реал», «Барселона» ва манчестерликлар. Дунёнинг энг қиммат клублари

    Ҳар бир трансфер ойнаси ёпилганидан сўнг ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади. Бу ҳолатда у ёки бу клубнинг қанча пул сарфлагани ва қанча даромад кўргани ҳисоблаб чиқилади. Аммо барчага маълумки, харажатлар бошқа, натижалар бошқа. Одатда ўйинчиларнинг асл қиймати бир қанча омилларга қараб ҳисоблаб чиқилади, булар: ёш, статистика, амалдаги спорт формаси ва ҳоказолар. Шундан сўнг уларнинг ушбу маълумотлар фонида ҳар бир клуб таркибининг умумий қиймати ҳисобланади. Тўғри, рақамлар 100 фоиз аниқ бўлмаслиги мумкин, аммо улар имкон қадар яқинлаштирилган. Қуйида эса дунёнинг энг қиммат таркибга эга бўлган клублари ҳақида фикр юритилади.

    «Тоттенҳэм» (таркибнинг қиймати – 738,6 миллион евро)

    Фото: «Тоттенҳэм»

    Фото: «Тоттенҳэм»

    «Шпорлар» камдан кам ҳолларда трансферларга жиддий пул сарфлайди. Жозе Моуриньонинг келиши билан эса жуда бир самовий маблағлар сарфланмаган бўлса-да, бу анъана йўққа чиқди. Эндиликда Лондон клубининг таркиби 738,6 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ жамоада нархи 100 миллион евродан ошадиган биргина футболчи бор, у ҳам бўлса, Ҳарри Кейн.

    «Атлетико» (753,3 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Матрасчилар» доимо трансфер масалаларига эҳтиёткорлик билан ёндашган, айниқса, улар эркин агентларни умуман кўздан қочирмайди. Мисол тариқасида, кимсан Луис Суареснинг жамоага текинга қўшилганини келтириш мумкин. Уругвайлик ҳеч бўлмаганда яна икки мавсум юқори даражада ўйнаб бериши мумкин. «Атлетико»да улкан харидларни ҳам амалга ошириб туради, бунга эса Жоау Феликснинг 127 миллион еврога харид қилингани мисол қилиб келтириш мумкин. Ҳозирда Мадрид клубининг умумий таркиби 753,3 миллион еврога баҳоланади. Жамоанинг ўртача ёши 26 ёш. Дарвозабон Ян Облак эса «матрасчилар»нинг энг қиммат футболчиси. Словениялик посбоннинг трансфер нархи 90 миллион еврони ташкил қилади.

    «Манчестер Юнайтед» (799,9 миллион евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер сиёсати алоҳида бир мавзу бўла олади. Ҳозирда ҳамма «Юнайтед» раҳбариятини тезда жамоага қўшилиб, унинг етакчисига айланган Бруну Фернандешни сотиб олгани учун мақтамоқда. Аммо португалиялик келишидан олдин клубга келган янги ўйинчиларнинг аксарияти уларга сарфланган ва сарфланаётган пулларни тўлалигича оқлолмаётганди. Ҳозир «Манчестер Юнайтед»нинг таркиби деярли 800 миллион еврога баҳоланган. Албатта, манкунианликларнинг бу кўрсаткичи 1,5 ой ичида яна ошиши мумкин, чунки улар январь ойида бир қанча трансферларни режалаштирмоқда. Фернандеш, Маркус Рэшфорд ва Пол Погба ҳозирда «Олд Траффорд»нинг энг қиммат футболчилари ҳисобланади. Учаласининг ҳам трансфер қиймати 80 миллион еврога баҳоланган.

    «Челси» (839 млн евро)

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Кўклар» ёзги трансфер бозорида жуда фаол бўлди. Жамоанинг ҳозирги таркиби 839 миллион еврога баҳоланган. Ҳозирда «Челси»нинг энг қиммат ўйинчиси Кай Ҳаверц ҳисобланади. Германияликнинг трансфер қиймати 81 миллион еврони ташкил қилади. Инглизлар уни худди шу нархга сотиб олган. Шу билан бирга Лондон клубида 50 миллион евро ва ундан ортиқ қийматга эга бўлган кўплаб футболчилар бор, Тимо Вернер, Кристиан Пулишич, Нголо Канте, Бен Чилуэлл, шулар жумласидандир. Бундай таркибга эга жамоа эса барча турнирларда соврин учун курашиши керак.

    «Реал» (855 миллион евро)

    Фото: Twitter / @realmadrid

    Фото: Twitter / @realmadrid

    «Реал» аста-секин трансфер бозорида шунчаки пул сарфлайдиган клубдан ўз академиясидан фойда кўрадиган даражага кўтарилмоқда. «Қаймоқранглилар» учун Эден Азарга сарфланган 115 миллион евро етарли бўлди. Азарнинг нархида Мадридга келгач жиддий пасайиш кузатилди, тўғри, бунга пандемия ҳам таъсир ўтказди. Ҳозирда футболчининг трансфер нархи 60 миллион еврони ташкил қилади. «Реал»нинг умумий қиймати 855 миллион еврога баҳоланмоқда. Айни пайтда «қироллик клуби»нинг энг қиммат ўйинчиси, бу Тибо Куртуа.

    ПСЖ (858,8 миллион евро)

    Фото: ПСЖ

    Фото: ПСЖ

    Пандемия даврида ҳатто ПСЖ ҳам ўзига қиммат трансферларни раво кўрмади. Ёзда Мауро Икарди парижликларнинг энг қиммат хариди бўлди. Аргентиналик учун Париж клуби «камтарона» бўлган 50 миллион евро сарфлади. ПСЖнинг ҳозирги таркиби 858,8 миллион еврога тенг. Жамоанинг энг қиммат футболчиси эса Килиан Мбаппе. Франциялик футболчининг трансфер қиймати 180 миллион еврони ташкил қилади. Неймар эса (128 миллион евро) 2-ўринда. ПСЖнинг қолган футболчилари эса ҳозирча 100 миллионлик кўрсаткичга яқин ҳам келгани йўқ. Шунга қарамай, Франция чемпионлари дунёнинг энг қиммат жамоаларидан бири саналади.

    «Бавария» (876 млн евро)

    Фото: УЕФА

    Фото: УЕФА

    Мюнхен клуби трансфер бозорида доимо тажовузкор ҳаракат қилиб келади. Агар «Бавария» кимни сотиб олишга жиддий киришса, демак у Мюнхенга келиши шарт. Шу билан бирга, «қизил машина» унчалик катта харидларни ҳам амалга оширмайди. «Бавария»нинг бутун таркиби 876 миллион еврога баҳоланмоқда. Мюнхен клубидаги энг қиммат футболчи эса Серж Гнабри. Вингернинг трансфер қиймати 90 миллион еврони ташкил қилади. Эътиборга молик жиҳати, жамоанинг бирор футболчиси 100 миллионлик кўрсаткичга яқинлашмайди. Лекин уларнинг аксариятининг нархи 60–70 миллион еврони ташкил қилади.

    «Барселона» (878,7 миллион евро)

    Фото: «Барселона» ФК

    Фото: «Барселона» ФК

    Сўнгги йилларда «Барселона» футболчилар учун ортиқча ва катта пуллар сарфламоқда. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам Каталония клубига ўтганидан сўнг трансфер қийматини тезда йўқотмаяпти. Бундан ташқари, «кўк-анорранглилар» ҳали ҳам бир қанча эски тизим ўйинчиларини сақлаб қолган ва шу туфайли дунёнинг энг қиммат уч жамоасидан бири бўлиб турибди. Каталонияликларнинг ҳозирги таркиби 878,7 миллион еврога баҳоланган. Жамоанинг энг қиммат ўйинчиси, албатта, Лионель Мессидир. Аргентиналикнинг трансфер қиймати пасайган бўлса-да, аммо у ҳамон 100 миллон евролик довонни ушлаб турибди. Яқин бир икки йил ичида Ансу Фатининг Лео ўрнини эгаллаши кутилмоқда. Ушбу болакай аллақачон 80 миллион еврога баҳоланган. «Барселона» эса унинг товон пулини 400 миллион евро этиб белгилаган.

    «Манчестер Сити» (1,08 миллиард евро)

    Фото: Sky Sports

    Фото: Sky Sports

    «Манчестер Сити» трансферлар учун 1 миллиард евродан ортиқ маблағ сарфлаган дунёдаги ягона клуб. «Шаҳарликлар»нинг ҳозирги таркиби 1,08 миллиард еврога баҳоланган. Ҳозирда «Манчестер Сити»нинг энг қиммат ўйинчиси Раҳим Стерлинг. Вингернинг трансфер қиймати 128 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи ўриндан эса Кевин де Брюйне (120 млн евро) ўрин олган. Клуб иккала футболчи учун ўз вақтида 135 миллион евро сарфлаган.

    «Ливерпуль» (1,08 миллиард евро)

    Фото: «Ливерпуль» ФК

    Фото: «Ливерпуль» ФК

    Юрген Клопп жамоасининг йилдан йилга бутун дунё бўйлаб мухлислари кўпайиб бормоқда. «Ливерпуль» «Сити» каби трансферлар учун жуда кўп пул сарфламаса ҳам, иккала клубнинг умумий нархи бир хил. Бунда бутун бошли клуб тизимининг хизмати бор: скаутлар, академия ва мураббийлар штаби. Бир вақтлар «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳ ва Садио Мане учун жами 83 миллион евро сарфлаганди. Айнан мана шу икки футболчи ҳозир «қизиллар»нинг энг қиммат футболчилари ҳисобланади. Ушбу футболчиларнинг ҳар бири 120 миллион еврога баҳоланмоқда. Шунингдек, Трент Александер-Арнольднинг нархи ҳам 110 миллион еврони ташкил қилади. Ҳимоячига умуман ҳеч қандай сармоя қилинмаган, у академия битирувчиси ҳисобланади. Ҳозир «Ливерпуль» дунёдаги энг қиммат таркибга эга, буни нафақат евролар, балки ўйин ҳам тасдиқламоқда.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    22.11.2020, 12:00   Изоҳ (0)   18232
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Mercedes, Adidas, хайриялар ва ўйнамай топилаётган миллионлар. Месут Ўзилнинг ҳашаматли ҳаёти ҳақида

    22.11.2020, 10:45

    Бундеслига. «Боруссия Д» 7 та гол урилган ўйинда йирик ҳисобда зафар қучди, Эрлинг Ҳоланддан покер

    22.11.2020, 09:41

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» Бруну Фернандешнинг голи эвазига аутсайдерни енгди

    22.11.2020, 06:34

    Ла Лига. «Барселона» Мадридда «Атлетико»га таслим бўлди

    22.11.2020, 03:34

    А Серия. Криштиану Роналдунинг дубли «Ювентус»га ғалаба олиб келди, «Аталанта» очко йўқотди

    22.11.2020, 02:48

    АПЛ. Жозе Моуриньонинг «Тоттенҳэм»и Пеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити»га имкон қолдирмади

    22.11.2020, 00:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.