Буюк Британия ва АҚШ шифокорлари коронавирусга чалинишнинг дастлабки босқичида пайдо бўладиган тўртта кенг тарқалган симптомларни маълум қилди. Бу ҳақда Express нашрига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Альберта университети олими Митч Уилсоннинг айтишича, коронавирусга чалинган деярли ҳар бешинчи бемор овқат ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммога дуч келади. Гастроэнтерологик симптомларга иштаҳа йўқолиши, кўнгил айниши, қайт қилиш ва қорин оғриғи киради. Уилсон, шу билан бирга, бундай аломатлар бошқа касалликлар учун ҳам хос эканлигини таъкидлаб ўтган.
Америка Офталмология академиясида коронавируснинг яна бир белгиси конъюнктивит эканлиги, аммо бу аломат камдан кам, тахминан, 3 фоиз ҳолларда учраши айтилди.
Лондон Империал коллежи олимларининг таъкидлашича, паришонхотирлик ҳам инфекция аломатидир. Уларнинг фикрича, ушбу синдром соғайгандан кейин бир неча ойгача давом этиши мумкин.
Дублин шаҳридаги Тринити коллежи олимлари чарчоқни ҳам дастлабки аломатлардан бири деб атади. Улар ушбу аломат тахминан ҳар иккинчи беморда учраши ва 10 ҳафтагача давом этиши мумкинлигини аниқлади.
Аввалроқ вирусолог, тиббиёт фанлари доктори ва Россияда хизмат кўрсатган фан арбоби Анатолий Альтштейн коронавируснинг асосий симптомлари иситма, йўтал, томоқ оғриғи, ҳид ва таъм билишни йўқотиш эканлигини маълум қилганди. Шунингдек, бошқа симптомлар ҳам кузатилиши мумкинлигини, лекин асосий 5 та симптомлар бўлмаса, қолганларига эътибор бермаса ҳам бўлишини айтган.
Изоҳ (0)