• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +18°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Евроиттифоққа қўшилиш учун Македония Грецияга ён босиб, ўз номини ўзгартирди. Энди Болгария ундан македон тилини қайта номлашни талаб қилмоқда

    Болгария Шимолия Македониянинг Евроиттифоққа қўшилиши ҳақидаги расмий музокараларни бошлашга тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади Meduza. Бу ҳақда 17 ноябрь куни бўлиб ўтган Евроиттифоқ Кенгаши мажлиси якунлари бўйича эълон қилинди. Болгариянинг қатъий талаб қилишича, икки мамлакат ўртасида тарихий ва тилга оид масалалар ҳал бўлмагунича, Шимолий Македония ҳамжамиятнинг бир бўлаги бўлиши керак эмас.

    Фото: LETA

    Фото: LETA

    Болгарлар ва македонлар — қардош халқ. Шу сабабли уларнинг тарихий қаҳрамонларни бўлишиб олиши қийин

    Болгарлар ва македонлар жанубий славянларнинг жанубий гуруҳига оид ҳозирда мавжуд бўлган ягона элатлардир.

    Замонавий македонлар — Александр Македонскийнинг авлодлари эмас

    «Македонлар» сўзи қадимги юнон тилидан олинган бўлиб, «баландлар» деган маънони англатади. Энг машҳур ҳукмдори Александр Македонский бўлган қиролликнинг айнан антик номи охир-оқибат Жанубий Болқондан Эгей денгизи қирғоқларигача бўлган бутун географик минтақа номига айланди. Ўрта асрларда у ерда славян қабилалари яшарди, ҳозирги Шимолий Македония ҳудуди эса (у анча кичик) Болгария ва Сербия қиролликларининг, кейинроқ эса Византия ва Усмонлилар империясининг бир қисми бўлган.

    Македонияга келиб жойлашган славянлар XIX ва ХХ асрлар оралиғида ўзларини «македонлар» деб атай бошлади, ўша вақтда Усмонлилар ҳукмронлигига қарши миллий озодлик ҳаракати кўтарилаётган эди. Айни вақтда Македония ҳудудида туркларга қарши қўзғолонларнинг кўпчилик етакчилар ўзларини болгарлар деб атарди. Ҳозир иккала мамлакат ҳам бу одамларни ўз миллий қаҳрамонлари сифатида эътироф этади — ва бундай «умумий фойдаланиш» Болгария ҳукуматига ёқмаяпти.

    Усмонлилар империяси қулаганидан кейин ҳозирги Шимолий Македония ҳудуди Югославия қироллиги таркибига кирди; мамлакат ҳукумати ўшанда македон славянларни алоҳида халқ деб ажратмасдан, уларни ё серблар, ё болгарлар қаторига қўшарди. Македонлар Иккинчи жаҳон урушидан кейингина миллат сифатида шаклланди — ўшанда социалистик Югославия таркибида алоҳида Македония Республикаси пайдо бўлди. Шундан кейин дарҳол македон адабий тили биринчи марта кодификация қилинди.

    Болгария нуқтаи назаридан, бу болгар этносига қарши йўналтирилган сиёсий қарор эди — шу билан бир вақтда Югославия ҳукумати минтақа аҳолисидан болгар халқига мансубликдан воз кечиб, македонча мансубликни танлашни талаб қилди.

    Болгария ҳукумати фикрича, қўшни мамлакатда ҳозир ҳам социализм даврида қолиб кетган «аксилболгар мафкураси»дан во кечилгани йўқ. Шимолий Македониядан урушдан кейин болгарларга мансублиги учун таъқиб қилинган одамларни расман оқлаш, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушига бағишланган ёдгорликлардан «болгар фашист истилочилари» ҳақидаги ёзувларни олиб ташлаш (уруш йилларида Болгария нацистлар Германиясининг иттифоқдоши бўлган) талаб қилинмоқда.

    Шунингдек, Шимолий Македония Болгарияда македон озчилиги борлиги ҳақидаги гапларидан воз кечиши керак (София уларнинг болгарлар эканлигини даъво қилмоқда). Болгариянинг ўзида македон тили болгар тилининг шеваларидан бири ҳисобланади, ва бу мамлакат ҳукумати бошқа талаблар билан бир қаторда, «македон тили» тушунчаси Евроиттифоқ ҳужжатларида акс этмаслигини (уни «Шимолий Македония Республикасининг расмий тили» деб ўзгартириш таклиф этилмоқда) ёки бу шунчаки Шимолий Македония Конституциясидан олинган термин эканлиги ҳақидаги изоҳ билан тилга олинишини илгари сурмоқда.

    Болгариянинг қатъий позицияси ички инқироз оқибати ёки Евроиттифоқдан қўшимча ёрдам олиш истаги сабабли бўлиши мумкин

    2017 йилда Шимолий Македония (ўша вақтда Македония Республикаси деб аталар эди) ва Болгария дўстлик ҳақида битим имзолади, у XIX ва ХХ асрга оид тарих масалалари бўйича умумий қарашларни шакллантиришни ҳам кўзда тутарди. Шундан кейин махсус комиссия тузилди, аммо унинг фаолияти ҳалигача ҳеч қандай натижа келтиргани йўқ.

    Болгариянинг жорий позицияси кескин бўлиши мамлакат ичидаги муаммолар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин: у ерда уч ойдан буён бош вазир Бойко Борисов ва бош прокурор Иван Гешевнинг истеъфосини талаб қилаётган кенг кўламли намойишлар давом этмоқда, улар олигархлар билан алоқадорликда ва коррупцияда айбланмоқда. Келаси йили Болгарияда сайловлар бўлиб ўтади, ва «тарихий адолат ҳимояси» амалдаги ҳукуматга қўшимча тарафдорлар келтириши ва коронавирус туфайли пасайиб бораётган иқтисодиётдан эътиборни чалғитиши мумкин.

    Айни вақтда Евроиттифоқ учун Шимолий Македониянинг қўшилиши бутун Ғарбий Болқон интеграциясининг бир қисми сифатида муҳим. Шу сабабли Болгариянинг кескин бошланғич позицияси шу билан боғлиқ бўлиши мумкинки, кейинги музокаралар доирасида талабларининг бир қисмидан воз кечиш эвазига мамлакат Евроиттифоқдан қўшимча молиявий кўмакка эришишни кўзламоқда.

    Шимолий Македониянинг ўзида ва Евроиттифоқда раислик қилувчи Германияда музокараларни бошлаш ҳақидаги келишувларга йил охиригача эришиш мумкинлигига умид қилишмоқда.

    Шимолий Македония Греция билан ҳам шундай келишмовчиликларни бошидан кечирган. Шу сабабли мамлакат номини ўзгартиришга тўғри келган

    Македония Евроиттифоққа қўшилиш ҳақида 2004 йилдаёқ ариза берган, аммо иттифоқнинг яна бир мамлакати — Грециянинг норозилиги туфайли, жараён узоқ вақт бошланмай тураверган. Унинг позицияси ҳам тарихий масалаларга боғлиқ бўлган.

    Фото: Meduza

    Фото: Meduza

    Афинанинг даъвоси мамлакат номига тегишли бўлган: 1991 йилда мустақиллик эълон қилингач, у Македония Республикаси деб ном олди. Ҳудудида Македония тарихий-географик вилоятининг катта қисми жойлашган Греция ҳукумати Македония Республикаси минтақанинг Грециядаги қисмига ҳудудий даъвогарлик қилиши учун асосларга эга бўлишидан хавфсиради. Вақтинчалик муроса сифатида 1990 йиллар бошида янги давлат БМТга Собиқ Югославия Республикаси Македония номи билан кирди.

    Музокаралар олиб бориш учун ўн йиллаб давом этган уринишлар ва судлардаги кўп йиллик баҳслардан кейин 2018 йилда Македония Республикаси ўз номини Шимолий Македония деб ўзгартиришга рози бўлди. Икки йилдан кейин мамлакат НАТОга аъзо бўла олди — ушбу ташкилотга қўшилишга ҳам илгари Греция тўсқинлик қилган эди.

    Мавзуга доир:

    • Шимолий Македония расман НАТО аъзоси бўлди
    • Македонияни Шимолий Македония деб қайта номлаш ҳақидаги битим кучга кирди

    19.11.2020, 17:12   Изоҳ (0)   29381
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди

    19.11.2020, 15:59

    Берлин полицияси COVID-19 туфайли жорий қилинган чекловларга қарши намойишларда 365 кишини қўлга олди

    19.11.2020, 12:57

    Дунёда COVID-19’га чалинганлар сони 56 млн кишидан ошди

    19.11.2020, 12:23

    Дунё бўйлаб 35 фоиз тунги ёруғлик исроф бўлаётгани аниқланди

    19.11.2020, 08:52

    Трамп АҚШ сайловларида киберхавфсизликка масъул бўлган ходимни ишдан олди

    19.11.2020, 08:37

    Нидерландияда коронавирус сабабли жорий қилинган карантин чекловларининг бир қисми юмшатилади

    19.11.2020, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Систит — бу уят эмас!


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ҲАМАС гаровдагиларни озод қилиш учун шарт қўйди

    Дунё | 1 июн, 23:35

    Россия Кубоги. “ЦСКА” суперфиналда “Ростов”ни енгиб, бош совринга эга чиқди, Файзуллаев захирадан майдонга тушди

    Спорт | 1 июн, 22:48

    Туркияда Украина ва Россия музокараларининг 2-раунди бўлиб ўтади

    Дунё | 1 июн, 22:45

    Футбол тарихидаги энг кучли 10 та футбол академияси номи эълон қилинди

    Спорт | 1 июн, 21:47

    Исроил танклари Ғазода овқат кутаётганларга ўт очиб, 32 кишини ўлдирди

    Дунё | 1 июн, 21:45

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 500 та дрон иштирокидаги шоу

    Ўзбекистон | 1 июн, 21:00

    Қозоғистон армиянинг тайёргарлигини текшириш учун машқлар ўтказади

    Қозоғистон | 1 июн, 20:40

    Майда ойлик инфляция кескин ошди. Қайси ҳудудларда нархлар тез ўсмоқда?

    Иқтисодиёт | 1 июн, 20:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.