Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

2020 йил 18 ноябрь куни ёғган қор натижасида Тошкент шаҳрининг машиналар оқими катта бўлган кўчаларида тирбандликлар юзага келди. Тушдан кейин бошланган ва «Яндекс.Тирбандликлар» иловаси 10 балли деб баҳолаган ноқулайликлар кечки тиғиз пайт вақтида ҳам кузатилган.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Жумладан, Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасидаги тирбандлик Novza метро бекати яқинидан бошланиб Чилонзор метросигача давом этган. Видеода кўчанинг музлагани, айрим машиналар кўприкка чиқишда қийналаётгани, автомобилларни одамлар итариб юргани ва тирбандлик соатлаб давом этаётганини кўриш мумкин.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги чорраҳалардан бирида музламалар сабаб юзага келган тирбандликлар волонтёрлар томонидан бартараф этилгани ҳақида видео тарқалганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар