Буюк Британияда истиқомат қилувчи 78 ёшли нафақахўр дунёдаги энг тезкор Audi ТТ RS автомобилининг эгаси сифатида тан олинди — модель соатига биринчи 100 километр тезликдан иккинчисига 3,2 сонияда эришади. Бу каби натижага ТТ RS двигатели қуввати минг от кучига қадар чиқарилгандан сўнг эришилган, деб хабар беради Motor.
ТТ RS’нинг 2,5 литрли турбомотори модификация қилиниши натижасида унинг қуввати икки баробардан кўпроққа ошган— 400 дан 1100 от кучигача. Синов Дансфолд аэродромида амалга оширилган: ТТ RS соатига 100 километр тезликдан 200 км/соатга 3,2 сонияда эришган, бу олдинги натижадан 0,1 сонияга тезроқ. Лекин автомобиль дастлабки 100 км/соатга қанчада эришишига ойдинлик киритилмаган.
ТТ RS эгаси эришилган натижа билан тўхтаб қолиш ниятида эмас — нафақахўр анча самарали турбокомпрессор ўрнатиб, қувватни яна 200 от кучига ошириш ниятида. Дастлабки баҳолашга кўра, агарда тажриба муваффақиятли ўтса, кейинги ТТ RS натижага икки сонияда эришиши мумкин.
Аввалроқ ҳар куни Ferrari F40 автомобилида ишга қатнайдиган 80 ёшли америкалик Жон Клауэр машинага эгалик қилиш борасидаги ҳиссиётлари билан бўлишганди.
Изоҳ (0)