2020 йил 18 ноябрь куни ёғган қор натижасида Тошкент шаҳрининг машиналар оқими катта бўлган кўчаларида тирбандликлар юзага келди. Тушдан кейин бошланган ва «Яндекс.Тирбандликлар» иловаси 10 балли деб баҳолаган ноқулайликлар кечки тиғиз пайт вақтида ҳам кузатилган.
Жумладан, Чилонзор туманидаги Бунёдкор шоҳ кўчасидаги тирбандлик Novza метро бекати яқинидан бошланиб Чилонзор метросигача давом этган. Видеода кўчанинг музлагани, айрим машиналар кўприкка чиқишда қийналаётгани, автомобилларни одамлар итариб юргани ва тирбандлик соатлаб давом этаётганини кўриш мумкин.
Мавзуга доир: Чана учган болалар, сайрга чиққан оилалар, сумалакли тарновлар. Тошкентда ёғган илк қорнинг тунги манзаралари
Изоҳ (0)